Кирилл Степанюк: “Ўлмас полк”  — ғурурдан титроқ, сақланган тарих

703

Мақоланинг асл нусҳаси  Sputnik-Кыргызстан агентлиги сайтида сақланган

“Ўлмас полк”  — Сталинградни химоя қилган, канадек халокатни синдирган, Ленинградни ҳимоя қила олган кўнгил оғриғи, Севастоплни қаҳрамонларча ҳимоя қилган ва душманни Москвага бостириб келишини тўхтатган полк, немис-фашистларини Бранденбург дарвозаларидан ортга чекинишга мажур қилган полк — гўёки янгидан туғилган ва йўқсизликдан тиклангандек. Энди бир сафда — Улуғ Ватан фронтларида ҳалок бўлган аскар ва офицерлар, бу кунларгача яшамаган фронт иштирокчилари. Энди улар билан бирга уларнинг ўн миллионлаган авлодлари, Улуғ Ғалабанинг хозирда яшаётган бир неча авлодлари бир сафда.

10 мингдан ортиқ бишкеклик ва Қирғизистоннинг яқин шаҳар ҳамда қишлоқларидан келганлар 9 май куни тонг сахардан, кучли ёмғирга қарамай бу кунларгача яшай олмаган фронт иштирокчилари суратларини кўтарган ҳолда пойтахтнинг марказий кўчаларида юриш қилиш учун Жанубий дарвоза олдида йиғилишди. Одамлар колоннаси энг кенг кўчалардан бирида барча йўлларни эгаллаб юришни бошлаганда олдинда кетаётганлар  ва охиридагилар билан ўртада тахминан 500 метр, яъни  3-4 шаҳар кварталича фарқ бор эди. Ўн минг —  яқинроқ ва тахминий рақам. Бошқа маълумотлар бўйича, Бишкекдаги Ўлмас полк калоннасида кетаётганлар сони 20 минг одамга етган, негаки йўл йўлакай унга янги-янги иштирокчилар қўшилган.

Яхшилик, бир-бирини тушиниш ва тинчликсеварлик кайфияти бўлган колонна юриши чоғида, хаётнинг нодир лахзаларида бўлувчи, муҳим иш, Ватан учун ғурурдан титроқ чиққанда, сени ўраб турган одамлар учун ташвишни ҳис қилишга тўғри келди.  Ҳар бир иштирокчидан бу тебраниш акс садоси келади ва бу бутун шаҳарга таралаётгандай сезилади. Кўпларда хис ва ташвиш шу даражада бўлдики, кўз ёшлари бўйнидан оқди.

2016 йилнинг 9 майи ўн минглаб қирғизистонликлар учун Улуғ Ғалабанининг фақат оддий 71 йиллиги бўлмади, кўплар байрам очилиши ва бизда кучли фуқаровий жамият борлиги, ўз мамлакатимиз ва Улуғ Ватан Уруши тарихини бузишга кўплаб  ҳаракат бўлганига қарамай бундай бўлишга йўл қўймаганимиздан ёқимли кутилмаган воқеа бўлди. Ва бу жуда мухим, негаки ривожланган Европадан ҳам фашизм бош кўтармоқда,  қаердадир миллатчилар юриши фақат нормал ҳолат эмас, янги ғоя асоси бўлмоқда.

“Ўлмас полк”  халқлар ва мамлакатни янги урушлар ҳамда террорчиликдан ҳимоя қилишга қодир бўлган куч каби қандайдир тарихий ходиса сингари қайта тирилмоқда. Бу олий руҳият, қаршилик ва ватанпарварлик манбаъси бўлишидан ташқари бу бузиб бўлмас кучдир, негаки, у ўз мамлакатларини ҳимоя қилишда кўрсатган қахрамонликлари учун  ўз аждодларига ёрқин хисларни туяётган  бутунлай турли одамларни бирлаштирди.

1945 йил 9 май бутун инсоният тарихида фарқли бўлди.  Бу, катта оталаримиз ва боболаримиз Гитлер жангчиларини бутунлай хонавайрон қилган ва Фашист Германиясини чекинишга мажбур қилган кун.  Ва айнан ҳозир, замонавий тарихий босқичда, “эслаймиз” ва “фахрланамиз” сўзлари ўзгача аҳамият касб қилмоқда. Ҳозир, уруш натижаларини қайта кўриб чиқишга ҳаракат бўлаётганини кўраётганимизда, фронт иштирокчилари хизматларини менсимаётганларида ва суний тарзда уларга берилувчи пул қийматини каймайтиришаётганида, биз СССРнинг бошқа республикаларидаги одамлар билан елкама-елка туриб фашизм билан курашган бизнинг қаҳрамонларимиз  жасоратларини унутишга имкон беришга ҳаққимиз йўқ.

Келинглар Москвага немис жангчилари хужумини тўхтатган Панфилов қахрамонларини хотирлаймиз. Дуйшенкул  Шопоков, Калийнур Усенбеков, Чолпонбай Тулебердиев, Даир Асанов, Акматше Тюменбаевларни хотирлаймиз.  Оммавий қабрларда кўмилган ва бедарак йўқолган оддий аскарларни эслаймиз.  Концлагерларда қийноққа солинган ва ёқиб юборилганларни хотирлаймиз.  Мангу олов ва Номаълум аскар қабрига таъзим қилиб, эсталиклар ва мемориалларга гул қўйиб барчани хотирлаймиз. Ва сизлар буни 9 май куни қилмаган бўлсангиз, бунинг учун бошқа ҳар қандай кун бор.

Келажак хеч қачон ўз тарихини унутмаган одамлар бўлишини эсдан чиқармаслик керак. Байраминглар билан!