"Мегаком"ни сотиб олиш учун талабгор чиқмади

753

Давлат мулкини бошқариш фондига бирорта ҳам талаб келиб тушмагани сабабли “Мегаком” алоқа операторини сотиш бўйича аукцион ўтказилмаслиги мумкин. Талаб билдируви бериш муддати 10 май куни эрталаб якунланди.

Талабноманинг йўқлиги боис 11 майга режалаштирилган “Мегаком” алоқа операторини сотиш бўйича аукцион бўлмаслиги мумкин. Талабномаларни қабул қилиш 10 май куни соат 10:00да тугади.

Компанияни хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг таркибига кирган “Ата Мекен” фракциясининг депутати  Сайдулла Нишанов “Спутник Кыргызстан” ахборот порталига “аукцион ўтказилмаслигини” айтди.

Депутатнинг фикрича, компанияни 19 млрд. Сомни ташкил қилган (3 млн. АҚШ доллари) “жуда юқори” бошланғич нархи сабабли ҳеч ким сотиб олишни хоҳламаган.

Давлат мулкини бошқарув фондидан ОАВларига расмий маълумот тарқатилишини айтиб, бу бўйича изоҳ беришдан бош тортишди.

“Альфа Телеком” компанияси (“Мегаком” алоқа оператори) давлат объектларини хусусийлаштириш дастурининг асосида  2016 йилнинг февралида сотувга қўйилган.

Давлат мулкини бошқарув фондининг вакилари Kloop.kgга оператор бошқа алоқа операторлар билан “рақобатлаша олмаслигини”, уни хусусийлаштириш компаниянинг ўз ривожи учун маблағ йиғиш имконини беришини айтиб тушунтиришган.

“Мегаком” — уч миллионга яқин абонентга хизмат кўрсатган ҳамда Қирғизистоннинг деярли барча ҳудудларини қамраган уч йирик уяли алоқа операторларининг биридир.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева