Махбусларнинг 50-қамоқхонадан қочиши бўйича навбатдаги маҳкамада давлат қораловчиси, хибсхона ходими қочишга ёрдам берганини айтти.
50-қамоқхона ходими Т. Садибакасов 12 октябр куни махбусларга қочишда ёрдам берган, -деб маълум қилди “АКИпресс” ахборот портали давлат қораловчисига таянган ҳолда.
Прокурор айбноманинг бир қисмини ўқиб берди. Унда Садибакасов қочганлардан бири Итибаевнинг аёлидан беш минг сом ва 100 АҚШ доллари олганлиги кўрсатилган.
Бу пуллар Садибакасов томонидан Итибаевга берилган. Ўз навбатида Итибаев бошқа қочганларга пуллар қочиш учун фойдаланилишини айтган.
Давлат қораловчисига кўра, Садибакасов кечки пайтда раҳбариятга билдирмай Итибаев ва бошқа махбусларни эшикка олиб чиққан ва улар ўша ерда қочиш режасини муҳокама қилган.
12 октябрга ўтар кечаси Садибакасов камералар эшигини очган ва махбусларни чиқариб юборган. Улардан бири — Данияр Кадиралиев — уларга ёрдам берган қамоқхона ҳодимини бўққан ва уни боғлаб қўйган.
Эркинликка чиққан махбуслар бошқа назоратчиларни кута бошлаган — улар қамоқхонанинг яна икки ходимини бўғиб, подполковник Абилгазиевни болға билан уриб, жароҳатлаган. Бундан аввал Садибакасов бўғилган.
Судланувчилар 10-май куни Свердлов судида ўтган махкамада ўз айбини қисман тан олди, деб маълум қилди “24” ахборот агентлиги.
Нашриётнинг маълум қилишича, Эдил Абдрахманов, Болот Курбанахунов, Музаффар Уринов 50-қамоқхонадан қочишдаги ўз айбларини тан олишган.
Максатбек Абдирахманов қочқинларни яширганликда ўзини тўла айбдор деб тан олган, Нурсият Рисбекова — яширганликдаги айбини қисман тан олди.
Абдрахманов, Курбанахунов ва Уринов қочиш, хибсхон тўрт ходимини ўлдирганлик, ўлдиришга ҳаракат қилганлик, автомашинани олиб қочиш ва миллатлараро низо чиқаришда айбланмоқда.
Қамоқхонадан қочиш
11чидан 12 октябрга ўтар кечаси тўққиз махбус Чуй вилояти “Нижний Нооруз “ қишлоғидаги 50-қамоқхонадан қочган.
Тезкор қидирув ишлари натижасида улардан беш нафари қўлга олинган— қўлга олинганлардан уч нафари номаълум вазиятларда қамоқхонада вафот этган. ЖЎДХ маълумотига асосан, иккиси юрак хуружидан вафот этган, учинчисида эса бош шикастланиши натижасида вафот этган.
Қочиш пайтида улар қамоқхонанинг уч ходимини отиб ташлаган, яна бири — Тилек Абилгазиев — оғир жароҳат олган ва кейинчалик касалхонада вафот этган.
Уч қочқин — Данияр Кадиралиев, Азамат Мусуралиев ва Алтинбек Итибаев — уларни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт чоғида отиб ташланган. Милиция версияси бўйича, улар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган.
Яна олти нафари қўлга олинган бироқ улардан уч нафари — Муратбек Жумалиев, Таалайбек Жуманов ва Бакит Кенжекулов — юрак хуружидан қамоқхонада вафот этган.
Муаллиф: Адилет Макенов
Сурат: Zanoza