ҚСДП фракцияси депутати ва собиқ спикер Асилбек Жээнбеков “ишлаш, мехмонларни кутиш ва дам олиш” учун парламентда уч хонани эгаллайди. “Азаттык” радиосининг маълум қилишича, ҳозир хоналарда таъмирлаш ишлари кетмоқда.
Собиқ спикер Асилбек Жээнбеков ҳукумат уйидаги уч хонани эгаллайди. “Азаттык” радиоси ўзининг Жўғўрқу Кенешдаги мухбирига таяниб маълум қилди.
Нашриёт маълумотига кўра, ҳозир уч кабинетни бирлаштириш учун таъмирлаш ишлари кетмоқда.
“Азаттык” томонидан эълон қилинган видеода қурувчилар таъмирлаш учун ускуналарни тайёрлаётгани кўринади. Мухбирнинг “Бу Жээнбеков хонаси бўладими?” деган саволига жавоб берилмади.
Бир қисми депутатнинг ишлаши учун ҳисобланиши, қолган иккиси — мехмон кутиш ва дам олиш учун бўлиши тахмин қилинади. “Маалымат” нашри маълумотига асосан, кабинетлар кадрлар бўлими ва кодекс тузиш бўлимига тегишли бўлган.
Жўғўрқу Кенеш матбуот-хизмати вакили кабинетларнинг бирлаштирилиши тўғрисида хеч нарса билмаслигини айтти. ҚСДП фракцияси котибиятида Kloop.kg мухбирига, улар ҳам бундай маълумотга эга эмаслигини маълум қилишди.
“Бировнинг кабинетини тортиб олишибтими? Тўғрисини айтсам мен эшитмадим. Лекин депутатларнинг янги таркиби келиши билан таъмирлар ишлари кўп олиб борилди. Ҳозир бу ерда ҳам қилишаяпти, тозалашаяпти. Бино катта, мен барча кабинетларни билмайман”, — деди ҚСДП вакили.
Асилбек Жээнбеков — ҚСДП фракцияси депутати. Аввал у парламент спикери лавозимини эгаллаган, лекин унинг акаси Сооронбай Жээнбеков премьер-министр бўлганидан сўнг ўз лавозимини бўшатишга тўғри келган.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева