Қирғизистон Қозоғистонга заҳарланган катрошка олиб кирганини рад қиляпти

799

Қирғизистон Қишлоқ хўжалик министрлиги Қозоғистонга заҳарланган картошка олиб кирилмаганини маълум қилди. Аввалроқ қозоқ ҳукумати қирғиз картошкаларига таъқиқ қўйган эди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалик министрлиги 4 май куни қирғиз картошкалари олиб кирилишига таъқиқ қўйди.

Таъқиққа картошканинг ўсимлик ва экин майдонларига зарар етказувчи олтин тусли нематодой билан заҳарлангани сабаб бўлган.

Фитосанитар назоратининг бошқарма раҳбари Таалайбек Айткуловнинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, Қирғизистон Қозоғистон ҳудудига заҳарланган картошга олиб кирмаган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдан олиб чиқилаётган барча махсулотлар мажбурий тарзда экспертиза ва лабораториядан ўтказилади.

“Экспортга юборилишидан аввал махсулот экспертиза ва лабораториядан ўтказилади. Аввал заҳарланган картошкалар қўшни давлатлар ҳудудига ўтган ҳолатлар бўлган. Лекин биз жараённи назорат қилишни бошладик. Ва ҳозир олиб чиқилишдан аввал лаборатория ўз ҳулосасини беради”— дейди у.

Айткулов Қирғизистон ҳудудида захарланган картошка борлигини рад этмайди.  Лекин унинг сўзларига кўра, бу картошка яшовчилар соғлигига таъсир кўрсатмайди.

“Заҳарланган катрошка Талас вилояти ва Чон-Кемин ҳудудларида бор”, - дейди у.

“Бозор ҳимояси” ва “рэкетирлар”

Министрлик вакили сўзларига кўра, Қозоғистон томонининг таъқиқини “ички бозорни ҳимоя қилиш усули” сифатида қабул қилиш мумкин.

“Қозоғистон ҳудудида нематода тўрт вилоятда: Олмота, Жамбул, Шарқий Қозоғистон ва Павладар вилоятларида бор. Бу вилоятлар тўла заҳарланган. Балки, улар шу йўл билан ўз бозорини ҳимоя қилаётгандир”, — деб қўшимча қилди Айткулов.

“Настоящее время. Азия” нашри апрел ўрталарида қозоқ чегарасидаги қирғиз фермерлари муаммолари тўғрисида сюжетни эфирга берди. Деҳқонлар сўзларига кўра, уларга Қозоғистоннинг йирик бозорларидан бўлган “Олтин Ўрда"га картошка олиб киришга рухсат берилмаяпти.

“Монополия, рэкет ёки мародёрлик — хатто буни қандай аташни ҳам билмайман. Қозоғистондан қандайдир одамлар келиб савдо қилишга имкон бермаяпти… “криминал” 90-йиллардагидек юради”, — дейди савдогарлардан бири Назгул Киминдаева.

Фермерларнинг айтишича, номаълум одамлар ўзларини Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қариндоши деб таништириб Қоғоғистон ҳудудига олиб кирилаётган картошканинг ҳар бир килосига пул талаб қилишади.

“Аниқланган 20 ҳолат”

Қирғизистон ва Қозоғистон — мамлакатларга алянс ичида махсулотларни тўловларсиз олиб кириш имконини берувчи Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) бўйича ҳамкорлардир.

2016-йил мартида Қозоғистон Қирғизистонни картошкалар олтин тусли нематодой билан заҳарлангани сабабли ўз ҳудудига олиб киришни таъқиқлаши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Қозоғистон ҳукумати маълумотига кўра, 2016-йилнинг биринчи уч ойлигида Қозоғистон Қирғизистондан заҳарланган картошка олиб кирилишининг 20та ҳолатини аниқлаган.

“[…] Қозоғистон ҳукумати томонидан Қирғизистон ҳукуматига агарда яна бир марта таъқиқланган маҳсулот олиб кирилса, Қозоғистон қирғиз картошкасига чегараларни ёпишга мажбур бўлиши тўғрисида огоҳлантирувчи мактуб юборган”, — деб маълум қилди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги министрлиги матбуот-хизмати март бошларида.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева