Видео: Бишкекдаги тверк-кечаси

860

Kloop.kg Level этно-баридаги тверк-кечасида бўлди. Бишкек хореография мактаби битирувчиси бар “саҳнасида” олов билан ўралган ҳолда яккахон чиқиш қилди.

Level  этно-барида  раққосалар тверк — рақсини ижро этишди. Унда сон, думба, қорин, қўл ва оёқдан фойдаланилади ва баданнинг бошқа қисмлари ҳаракатсиз ҳолда қолади.

Атрофи ёниб турган барда тверк рақсини ижро этган Каира Жакшиликованинг айтишича, у авваллари балет билан профессионал тарзда шуғулланган ҳамда хареография мактабини тамомлаган.

“Мен хақиқий балерина эдим. Мактабни тамомлаб, Санкт-Петербургга кетаман деб ўйлардим, лекин мен пол-дэнсом — акрабатика билан шуғуллана бошладим. Эрталабдан кечгача мен хореография мактабида, кечаси эса пол-дэнс билан шуғулланаман”, — дейди Каира.

Бир кун у тверкка қизиқа бошлаган ва бир неча йил машқ қилиш орқали ўзи рақсни профессионал тарзда ўйнашни ўрганган.

Рақснинг бу тури Қирғизисттонда ва бутун дунёда оммалашган. Собиқ Совет Иттифоқи давлатларида у 2015 йил, Россиянинг Оренбург шаҳри рақс мактаби ўқувчилари  тверк рақсини ижро этганидан сўнг, “капалаклар рақси”  жанжалидан кейин кўпчиликка таниш бўлган.

Ўшанда Россия тергов қўмитаси мактаб ўқувчилари чиқиши тасвирланган видео эълон қилингач, айрим ўқувчилар балоғат ёшига тўлмаганига таяниб текширив олиб борган. Шундан сўнг рақс мактаби вақтинча ёпилган.

Муаллиф: Азат Рузиев