Фахрийни хоки билан чизган видео фильм трейлери бўлиб чиқди

806

Қизалоқ ўз бобосини хоки билан тасвирлагани акс этган ролик бадий фильм трейлери бўлиб чиқди.  Бу  видеоижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли реакцияларни келтириб чиқарди.My Duck’s Vision студияси асосчиси Юрий Дегтярёв TJournal берган интервьюсида, Ўз бобосини  хоки билан тасвирлагани акс этган қизалоқ видеоси  — “Прахдед” (Бобом хоки) фильми реклама компаниясининг қисми эканини айттиб берди.

Дегтярёв сўзларига кўра, хок ўрнига съёмкаларда “синтетик ўрин босарлар” қўлланилган.

“Дегтярёвнинг тушунтиришича, ролик хоррор жанрида олинган фильм реклама компаниясининг вирусли рекламаси бошланиши бўлиб ҳисобланади ва унда Аня бош ролни ижро этади”, — деб ёзади TJournal.

10 ёшли қизалоқ Аня ўзининг фахрий бўлган бобоси тарихини унинг хоки билан чизган ролик 3-май куни  YouTube видео-сервисида эълон қилинди.

Уч дақиқали видеода қизалоқ  ўз бобоси Сталингарддаги жангда уруш қилгани тўғрисида айтиб беради. Воқеани тасвирлаш учун у “қум графикаси” усулида суратлар чизади ва бунинг учун ўз бобоси “хоки”дан фойдаланади.

“Менинг исмим Аня, ёшим 10да.  Бир йил аввал бобом вафот этти ва хозир бу идишда. Мен бу видеони унга бағишламоқчиман ва унинг хаёт тарихини айтиб бермоқчиман”, — дейди у.

Ижтимоий тармоқлар реакцияси

Икки кун ичида видеони 200 минган ортиқ одам кўрган. Россия нашри “Аргументы и факты” нинг маълум қилишича, фойдаланувчилар видео остида  қизалоқ ота-онасини қораловчи салбий изоҳлар қолдирган.

Изоҳлар кейинчалик блок қилинган, лекин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видео муҳокамасини ахборот агентликлари саҳифаларида давом эттирган.  Изох қолдирувчилар икки лагерга бўлинган — қораловчи ва қўлловчиларга.

“Бувисининг суяклари билан барабанда СССР гиминини ўйнаса ҳам бўларди.  Яхши ишлашмапти”, — деб ёзади фойдаланувчи Макс Серебрянников.

Фойдаланувчи Альбина Златогур аксинча, барчани “стереотиплардан қочишга” чақирди.

“Бизда Америкада  яхши кўрган одамлари хоки қўшилган краскада чизилган картинкаларга бюртма беришади.  Улар хаёт сени қаерга улоқтирмасин доим сен билан бўлади”, — дея изоҳлайди у.

Фойдаланувчилар орасида рлликнинг хақиқийлигига шубҳа билдирганлар ҳам бўлди.

“А ғалаба шундайми-а.  Бу ўликлар, ёндирилган жасадлар, кунига 18 соатдан иш, очарчилик, сассиқ хид.  Парадлар ва машинадаги ленталар эмас, пива билан шашлик эмас.  Эслатгани учун қизалоққа раҳмат.  Балки, бобосининг хоки тўғрисидаги гаплар ҳам фейк, тўқима бўлиши мумкин”, — деб ёзади фойдаланувчи Евгений Евгений.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева