1-май куни, Халқлар бирлиги кунини нишонлаш пайтида Қизилўрда ва Жаниўзенда қозоқ ерларининг сотилишига қаршилар норизилик намойишига чиқди. Полиция намойишчиларни қўлга олди ва майдондан олиб кетди.
Қизилўрда майдонида ерларнинг хорижликларга сотилишига қарши ўтказилган навбатдаги намойиш иштирокчиларни ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тарқатилиши билан якунланди.
Шаҳар яшовчилари 1-май куни Қозоғистон халқлари бирлиги кунини нишонлаш чоғида норозилик намойиши уйиштирганди. Намойишчилар, уларнинг фикрича, хорижликларга Қозоғистон ҳудудидан ер сотиб олиш имкониятини берувчи Ер кодексига киритилган ўзгартишларга норозилик билдирмоқда. Улар ҳукуматдан бошқа давлат фуқароларига ер сотиш ва ижарага беришни тақиқлашни сўрашди.
“Свобода” радиосининг маълум қилишича, дубулға ва қалқонга эга бўлган полиция одамларни майдондан олиб кетган ва фаоллларни маҳаллий маъмурият вакиллари кутиб турган шаҳар театри биносига киришларини таклиф қилган.
https://www.youtube.com/watch?v=BMU9I_evSZA
Нашриётнинг маълум қилишича, ҳоким Серик Кожаниязов бир соат давомида норозилар талабини тинглагач, намойишчилар тарқалган.
Ҳудди шундай норозилик акцияси 1-май куни Жаниўзен шаҳрида бўлиб ўтди ва унда ўнлаб одам иштирок этган. Маҳаллий яшовчи сўзларига кўра, акция иштирокчилари ҳокимнинг “ҳорижликларга ер сотилмайди”,-деган сўзларидан кейин тарқалган.
Аввалроқ ер сотилишига қарши митинг Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бўлиб ўтган. Қозоғистон ОАВларининг маълум қилишича, марказий майдонда тахминан 700 одам йиғилган ва маҳаллий ҳокимятдан ўз талабларини ҳукумат ҳамда парламентга етказишни талаб қилган.
“ТенгриНьюз” маълумотига кўра, Қозоғистон ҳудудидаги қишлоқ хўжалик ерларини 2016-йил июлидан аукционда сотиб олиш мумкин бўлади.
Қозоғистон миллий иқтисоди министрининг биринчи ўринбосари Кайрбек Ускенбаевнинг маълум қилишича, қишлоқ ҳўжалик ерлари ҳориж фуқароларига шахсий мулк сифатида берилмайди.
Бироқ Ер кодексига ўзгартишлар жамоатчиликда ерларни хориж фуқаролари эгаллаб олиши мумкин деган муҳокама ва қўрқув келтириб чиқарди.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева