ҚРПҚДБА  бакалаврлардан воз кечиб фақат давлат хизматчиларини ўқитмоқчи

708

Бакалаврликдан воз кечиш ва фақат давлат хизматчиларини ўқитиш — ҚР президенти қошидаги Давлат бошқарув академияси (ҚРПҚДБА) ўз дастурини шу тарзда ўзгартирмоқчи. Ўзгаришлар тўғрисида якуний ҳулоса 10-май куни маълум бўлади.

ҚРПҚДБА давлат хизматчиларини ўқитишга эътиборни кучайтириб талабаларни бакалаврликка  қабул қилмоқчи эмас. Бу ҳақда 2-май куни депутат Дастан Бекешов твитидан маълум бўлди.

“Юракка малхам бўлди: Президент қошидаги давлат бошқарув академияси талабаларни қабул қилмай, давлат хизматчиларини ўқитиш билан шуғулланади!” — деб ёзади у.

ҚРПҚДБА матбуот-котиби Чинара Усупбаеванинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, академия  ҳозирча талаба-бакалаврларни ўқитишдан бош тортмаган, лекин келгуси ўқув йилидан буни қилишни режалаштирмоқда. Унинг таъкидича, бу масалада қарор хозирча чиқмади. Ўзгаришлар тўғрисида аниқ маълумот 10-май куни маълум бўлади.

“Янги ўқув йилидан бакалаврлик дастури бўлмаслиги режаланаяпти, фақат магистратура дастури бўлади. Магистратура — биласизки — олий таълим муассасаси асосида ўқитишдир. Асосан, магистрлар — бу айни дамда давлат ёки муниципиал хизматларда ишловчи одамлардик”, —  деди у.

Усупбаева сўзларига кўра,Қирғизистонда олий таълим берувчи олийгох ва институтлар етарли.

“Бу тўғри бўлади негаки бугунги кунда  талабаларни, у ёки бу соҳанинг бўлажак ишчиларини тайёрловчи олийгохлар кўп. ҚРПҚДБА эса, давлат ёки муниципиал ишчилар малакасини оширувчи элитар олийгоҳ бўлиши керак” , — дейди матбуот-котиби.

ҚРПҚДБА магистратура дастури ўқитувчиси Зарина Макеналиева Kloop.kgга академиянинг бакалавриатдан бош тортиши мумкинлигини тасдиқлади ва академиянинг ташаббусини қўллашини ҳамда уни самаралироқ деб ҳисоблашини айтди.

“Статистика  талаба-бакалаврларнинг ярмидан кўпи давлат хизматчиси бўлмаслигини кўрсатмоқда. Мен бу ҳозирда ишлаётганларни ўқитиш самаралироқ бўларди деб ўйлайман”, — дейди у Kloop.kgга.

Макеналиеванинг қўшимча қилишича, бакалаврликка ўқишдан бош тортишда ўқитувчиларни озайтириш масаласи кўтарилмаган. Бироқ унинг сўзларига кўра, магистрлик дастури ва давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича дастур муҳокама қилинган.

“Академияда  магистратура дастури ҳамда давлат хизматчиларини малака оширишга мажбурий қилувчи қисқа муддатли (курслар) маъмурий олий мактаблар ҳам бор. Турли қишлоқ ҳукуматидан академияга бир йилга ўқишга юборилаётганда, муниципиал хизматчилар учун дастур ҳам бор”, — дейди ўқитувчи.

ҚРПҚДБАнинг аноним тарзда қолишни истаган магистратура дастури талабаларидан бири, давлат ишчилари келажакда карьера зинапоясидан кўтарилиш мақсадида академияга киради деб ҳисоблайди.

“Мен бутун дастур давлат хизматчилари билан тўлган деб айта олмасдим. У ерда қизиқ ва нормал фанлар ҳам бўлган, лекин аслида бундай билимлар йўқ ва кўплаб давлат ишчилари у ерга келажакда қандайдир унвон олиш, лавозимидан кўтарилиш учун топширишади”, — дейди у.

ҚРПҚДБА 1997-йили Бишкек менеджмент ва  бизнес халқаро мактаби қошида ташкил қилинган. Ҳозирда академия беш институт, икки факультет ва бир  техникумдан иборат ва унда 200дан ортиқ ўқитувчи ишлайди.

Муассаса  давлат ва муниципиал органларининг ўрта ва олий бўлимлари раҳбарларини тайёрлаш ва малакасини ошириш  мақсадида тузилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева