Ўсмирлар хибсхонасидаги сўров ўтказилган ўсмирларнинг 70 фоизи ҳуқуқ тартибот органи ҳодимлари томонидан қийноқ қўлланишидан шикоят қилган. Бу хақида қийноқларга қарши кураш маркази баёнотида айтилади. Милицияда қўпол муносабатни инкор этишади.
21-апрел куни Қийноқларга қарши миллий марказ парламентда 2015-йилга колониялар ҳамда вақтинча сақлаш изоляторлари ҳодимлари томонидан фуқароларга нисбатан қўпол муносабати тўғрисида ҳисоботининг тақдимоти бўлиши керак.
Қийноқларга қарши марказ ҳодимлари вақтинча сақлаш изоляторида бўлган 54 ўсмир орасида сўров ўтказган — улардан 38и милиция ва колония ходимлари уларни жиноятни тан олиши учун қийноққа солганини айтган.
Баёнотда келтирилган маълумотга асосан, ўсмирларга нисбатан энг кўп қийноқ усули калтаклашдир. Kloop.kg баёнотдан уларни сўровдан ўтказган жой билан ўсмирлар сўзларидан иқтибос келтиради:
Бишкек ШИИБ изолятори, 16 ёш:
“ТИИБда Али [милиционер] менинг қўлларимни бошимда ушлаб турди, иккинчиси эса мени тепадан урди ва тепди. Сўнгра улар менга яна бир неча жиноятни қўшиб ёзишмоқчи бўлди. Ва орқамдан юзимга уришди, жуда оғрийди. Қулоқларимдан тортиб масхара қилишди ва кулишди. Мен оғриқни кўтара олмадим ва яна уч ишни тан олдим”.
№14-муассаса (колония), 15 ёш:
“Вақтинча сақлаш изоляторида кечаси у мени қўлимни синдирди ва бўйнимга олдиришга эришди. Кейинроқ мени 10 нафар милиция ходимлари калтаклашди — дубинка, швабра, қўли, оёғи билан бошқа кўкрак қисмимга уришди. Зак хонада ухлашга қолдиришган. СИЗО ҳодимлари мени “карусель” [доира бўлиб зўрлаш] билан қўрқитишди”.
№25-муассаса (5-Тергов изоляцияси), 18 ёш:
“Терговчи хонасида биринчи сўроқ пайтида ва ундан кейин. Қўл билан қорин қисмимга уришган. Зўрлаш билан қўрқитишган”.
№14-муассаса (колония), 17 ёш:
“ТИИБдан терговчи икки опер ходими билан ўз машинасида прокуратурага олиб боришди. У ерда мени калтаклашди ва тахдид қилишди. Прокуротурадан сўнг яна етти киши уришган”.
№25-муассаса (5-Тергов изоляцияси), 15 ёш:
“Бошимга елим халта кийдиришди. Электрошокер қўллашди. Қишда эшикка олиб чиқиб устимдан совуқ сув қуйишган. Бошимни сувга тиқишган. "Дубинка", "тряпка" билан калтаклашган. Менга алоқаси бўлмаган тўрт эпизодни қўшиб қўйишган”.
№25-муассаса (5-Тергов изоляцияси), 18 ёш:
“Елим халта кийдириб бўғишган. Кишан тақиб калтаклашган. Улар 3-4 одам эди. Опер ходими Нургази, бошқаларни кўрсатиб беришим мумкин”.
№25-муассаса (5-Тергов изоляцияси), 17 ёш:
“Мени биринчи марта сўроққа олиб келишганида хонага иккинчи опер ходими кириб: “Балки уни отиб ташлармиз?” деди. У пистолетини олиб менга кўрсатди. Мен жуда қўрқиб кетдим ва тан олдим”.
№14-муассаса (колония), 16 ёш:
“Аввалига ҳеч қандай қийноқ қўллашмади, кейин менга тахдид қилишди, менга кишан тақишди. Вақтинча сақлаш изоляторида бўлганимизда ходимлар маст бўлиб олиб, мени уят сўзлар билан сўкишди, тахқир ва хақорат қилишган”.
№21-муассаса (1-Тергов изоляцияси), 17 ёш:
“7-8 соат сўроқ қилишди, сувли идиш билан қўрқитишди”.
№14-муассаса (колония), 18 ёш:
“Мени зўрлашда гумонлаб қўлга олишган, тўрт милиция ходими ушлаган. Қўлга олиш чоғида улар ўзларини таништирмаган, ҳужжатларини кўрсатмаган. Мени ТИИБга олиб келишди. У ерда бошимга, белимга, буйрагимга уришган, тирноқларим остига игна тиқишган. Мени тахминан 20:00да қўлга олишган, мени калтаклаш эса, соат тунги учгача, вақтинча сақлаш изоляторига олиб киргунича давом этган”.
ШИИБ: “Вақтинча сақлаш изоляторида қийноқлар йўқ”
Бишкек шаҳар ШИИБ матбуот-хизмати ходими Олжобай Казибаевнинг Kloop.kgга берган интервюсида айтишича, вақтинча сақлаш изоляторларида қийноқлар қўлланилмайди.
“[Вақтинча сақлаш изоляторида] кимнидир калтаклашган бўлиши мумкин эмас, негаки у ерга хеч кимни киритишмайди, у ердан фақат олиб чиқишади, камераларда эса видео-кузатув бор. Агар у исботласа ёки арзланса, биз у сақланган барча камералардаги видео-ёзувларни қайта кўриб чиқамиз”, — деди у.
Казибаевнинг айтишича, изоляторга олиб киришдан аввал, сўроқ босқичида ҳам шунингдек ўсмирларни биров қийноққа солмайди.
“Бундай ҳолатлар рўйҳатга олинмаган. Бизларни ҳам назорат қилишади:шахсий хавфсизлик хизмати, прокуротура бор, ортиқча биров учун олиш, айниқса ўсмирларга нисбатан ходимларимиз бундай қадамга бормайди”, — дея маълум қилди ШИИБ матбуот-хизмати ходими.
Муаллиф: Александра Ли
Таржима: Даврон Хотам