Бишкек милицияси лола ўғриларини топди

729

Милиция Ала-Тўў майдонида 17дан 18-апрелга ўтар кечаси лолаларни узиб кетганларни топди. Уларнинг гулларни сотиш учун узиб кетган болалари билан икки аёл экани маълум бўлди.

Милиционерлар 20-апрел куни Ала-Тўў майдонида болалари билан гулларни узган икки аёлни қўлга олди.Бишкек ШИИБ матбуот-хизмати маълумотига кўра, улар 12 минг сомлик 1200 лолани ўғирлаган.

Тахминан, гуллар сотиш учун узилган. Бишкек ресторани қоровули милицияга, номаълум одамлар мехмонларга лолаларни сотаётганини айтган.

Бишкек ШИИБ матбуот-котиби Олжобай Казибаевнинг айтишича, лола ўғриларини маъмурий жарима кутмоқда, жарима миқдори хозирча аниқ эмас.

“Қўлга олинганлар сўроқ қилинди ва қўйиб юборилди. Бу майда безориликдир, улар жаримага тортилади”, — дейди Казибаев  Kloop.kgга берган суҳбатида.

Воқеа 17дан 18-апрелга ўтар кечаси содир бўлган. Мэриянинг Kloop.kgга маълум қилишича, марказий майдодаги гулларнинг бир қисми узилган айрим гуллар зарарланган.

23 минг лола эккан “Зеленстрой” муниципал корхонаси милицияга ариза билан мурожаат қилган. Бишкек мэрияси маълумотига асосан, ҳокимият гулларни экишга 360 минг сом сарфлаган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржимон: Даврон Ҳотам

Фото: Sputnik/Табилди Кадирбеков