Парламент: Спикер сайловида икки фракция ҚСДП лидерини қўллайди

944

Агар парламент раислигига Чинибай Турсунбеков кўрсатилса мухолифат “Республика — Ата-Журт фракцияси билан Ата Мекен фракцияси  ҚСДПни қўллашларини билдиришди.

“Республика — Ата-Журт” фракцияси парламент раиси хизматига ягона номзоднинг кўрсатилишини қўллайди.

Агар иккинчи сайловда ҚСДП Чинибай Турсунбековнинг номзодини кўрсатса, мухолифатчилар уни қўллаш ниятида.

“Агар  Коалиция ҳамда ҚСДП фракциясининг лидери Чинибай Акунович Турсунбеков спикер хизматига кўрсатиладиган бўлса, унда бизнинг фракция ҚСДП фракциясининг ЖКда энг кўп вакили бор эканлигини ёдда тутиш билан унинг номзодини бир овоз билан қўллашини расмий тарзда билдиради”, — деб ёзилган “Республика — Ата-Журт”нинг билдирувида.

Шунингдек билдирувни  “Ата Мекен” фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев ҳам баён қилди.

“[…] Бизнинг фракция спикер хизматига ҚСДПнинг номзодини қўллашга тайёр. Агар бу хизматга  Чинибай Турсунбековни таклиф қилишса, биз унинг номзодини қўллаймиз”, — деб ёзди “Кабар” ахборот агентлиги унинг айтганларини.

Яқин вақтларда қолган фракциялар ўз номзодларини кўрсатишлари керак.

Парламент раисини  қайтадан сайлаш навбатдаги умумий йиғинда ўтади. Бу зарурат бунга қадар ўтган сайловда икки талабкорлар тенг  — “Өнүгүү-Прогресс” фракциясининг лидери Бакит Тўрўбаев билан “Кыргызстан” фракциясининг лидери Канатбек Исаев — бир хил овозга эга бўлгандан кейин юзага келган.

Депутатлар бундай вазиятга биринчи бор дуч келиб, фракция лидерлари бошқа номзодларнинг иштирокидаги янги сайлов ўтказиш қарорига келишган.

Спикерни сайлаш зарурати Асидбек Жээнбеков акаси Сооронбай Жээнбековнинг премьер-министр бўлгани сабабли ваколатини топширгандан кейин пайдо бўлган.

Муаллиф: Адилет Макенов