Саперлар “Фрунзе”гипермаркетининг биносидан бомба топишмади

692

 Милиция Алма-Ата ва Горький кўчаларининг кесилишидаги  Фрунзе гипермаркетининг иморатини ўраб олган. Дўкон ходимлари аёлнинг шубҳали сумкасинитопишган. У ерга борган саперлар сумкани текширганда ҳеч нарса топилмаган.

Воқеа гувоҳи  Kloop.kgга бинони 22 апрелда таҳминан соат 12:45да қуршовга олганликларини айтди.

Бишкек шаҳар ИИББсининг матбуот котиби  Олжобай Казабаев Kloop.kgга милицияга 22 апрелда, “Фрунзе” гипермаркетининг биносидан “аёлнинг шубҳали сумкасини” топгандан кейин мурожаат қилишганини билдирди.

“Ҳозир бино ўраб олинган. Одамлар ташқарига чиқарилди. Бинонинг ичидан аёлнинг шубҳали сумкаси топилди. Ҳозир ИИМдан саперларни кутаяпмиз” , — деган Казабаев.

У ерга борган сапёрлар сумкани очганда у бўш бўлиб чиқди. Бинонинг атрофи қуршов олиниб, “Фрунза” фаолиятини давом эттирмоқда.

Бу бу йил сапёрлар  гипермаркетнинг биносидан бомба излаган илк ҳолат эмас. 30 январда номаълум шахслар ЦУМнинг биносида портловчи модда бор эканлигини хабар қилишган. Бироқ у ерга борган милиция ходимлари бомба топишмаган.

Муаллиф: Адилет Макенов

Таржима: Даврон Ҳотам

Сурат ва видео: воқеа гувоҳи Игорь.