Видео: Аёллар бизнеси. Сваркачи ва заводда металл кесувчилар

1175

“Автомаш-Радиатор” заводининг оғир жисмоний мехнат талаб қилувчи, ишлаб чиқариш бўлимида аёллар эркаклар билан баробар мехнат қилади. Улар Kloop.kgга нега айнан шу соҳани танлаганини ва атрофдагиларни уларнинг касбига қандай муносабатда бўлишларини айтиб беришди.

“Автомаш-Радиатор” корхонасида тахминан 500 нафар одам мехнат қилади — уларнинг орасида аёллар эркаклар қанча бўлса шунча. Заводдаги иш – фақат эркаклар иши, деган стереотиплар эскирган, бу ерда аёллар мехнат жараёнида эркаклардан қолишмайди, ҳар куни ишда гендерлик ўзгачаликлар бўлмаслигини исботлаб келишади.

IMG_0157

Нуржамал 50 ёшда, сўнгги беш йилда “Автомаш-Радиаторе” сваркачи бўлиб мехнат қилади. Мўрт бичими, доимо табассум қилиб турувчи, мехрибон юзини биринчи бор кўрганда уни жисмонан оғир иш билан шуғулланади деб ўйламайсан.

IMG_0011

Унинг қизлари ва набиралари бор, бироқ унга фақат болалар ва уй ишлари билан шуғулланиш етарли эмас.

“Яқинда нафақага чиқишим керак. лекин мен уйда ўтиришни ёқтирмайман, у ерда нима билан шуғулланаман?” — деб ўйлайди у.

Нуржамалнинг айтишича, ҳозир шаҳарда иш топиш қийин, айниқса унинг ёшида. Унга кўра, атрофдагиларни унинг касб танлашидан кўра, завод ишлашни давом эттираётгани хайратга солади.

IMG_0028

“Мен ишлашни бошлаганимда сваркадан қўлларим куйиб кетган. Мен қўрққанман, у фақат қўлларимнигина куйдирмади — у юзларимга теккан ҳоллар ҳам бўлган. Чидолмайман, биринчи ойданла кетаман деб ўйлагандим. Кейин: ёш қизлар ишлаяптими мен ҳам ишлай оламан деб қарор қилдим”, — дейди у.

IMG_0181

Заводда ўртача ойлик иш хаққи 25 минг сомни тузади. Иш вақти 7:30 дан соат 16:00 гача.

Бубусали Турдалиева темир кесиш ва ишлов бериш билан шуғулланади. У 15 йиллик тажрибага эга. Иш унинг учун фойда манбаигина эмас, қизиқарли вақт ўтказишҳамдир.

IMG_0122

“Ишдан кейин уйда фақат дам оламан ва куч тўплайман. Агар иш бўлмаганида мен нима қилардим? Ишда эса вақт тез ўтади, болаларим улғайиб қолган, ҳаммасининг ўз оиласи, ўз хаёти бор”, — дейди у.

Турдалиевага кўра, ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш эркаклар учун ҳам аёллар учун ҳам бирдек қийин.

“Ҳар ким ўз вазифасини ўзи бажаради. Албатта зарур бўлганда ҳамма бир-бирига ёрдам беради”, — дейди у.

Турдалиеванинг айтишича, унинг ишдан чарчашига қарамай заводда ишлашни давом эттираётганига, барқарор маош ва жамоанинг қувноқлиги сабабдир.

IMG_0220

Унинг хамкасби Николай Кондрашевич, аёллар енгилроқ ишда ишлаши керак деб ҳисоблайди.

“Мен аёлларнинг заводда ишлашига ижобий қарамайман. Менга бундай қийин ишда ишлаётган аёлларга қараш жуда оғир. Менинг онам ҳам аввал заводда ишлаган ва мен иш куни охирида унга қандай оғир бўлганини биламан”, — деб ҳисоблайди у.

Видео: Дастан Умоттегин
Фото: Айсулуу Бердалиева

Таржима: Даврон Хотам