Премьер-министр Сариев истеъфога чиқди

789

Министрлар кабинети раҳбари Темир Сариев 11-апрел куни хукуматнинг навбатдан ташқари йиғинида истеъфога кетти. Бу йўл қурилиши учун ўтказилган тендер юзасидан транспорт министри билан бўлган можародан кейин юз берди.

Премьер-министр Темир Сариев  ўз истеъфоси тўғрисида 11-апрел куни ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғинида маълум қилди.

Унинг айтишича, сўнгги пайтларда ҳукумат иши учун тўсқинликлар “кўпайган”. Унинг сўзларига кўра, айрим сиёсатчилар “шахсий моддий манфаатлари” учун унинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқчи бўлаяпти.

“Мен ўз амбицияларим учун эмас, ишим манфаати учун истеъфога кетишга тайёрман. Лекин ўзимнинг ҳақлигимни исботлаш учун охиригача курашаман”, — деди Сариев.

Премьер-министр матбуот котиби Бақит Асанов Kloop.kgга берган интервюсида Сариевнинг истеъфо тўғрисидаги сўзларини тасдиқлади.

“Президент [премьер-министрнинг истеъфо тўғрисидаги илтимосини] ҳали кўпиб чиқмади. Яқин пайтларда расман эълон қилинади”, — деди Асанов.

Хозирча президент Сариев илтимосини имзолагани маълум эмас — изоҳ учун давлат раҳбари матбуот-котиби билан боғланишнинг имкони бўлмаяпти.

Министрлар бахси

Истеъфо тўғрисидаги сўзлар ҳукумат раҳбари ва транспорт министри Арғинбек Малабаев можаросидан сўнг пайдо бўлди.

Юқори лавозимли амалдорлар бир-бирларини Балиқчи-Қўрумду йўли таъмирига ўтказилган тендер бўйича коррупцион схемаларда айблашди.

Ўшанда Сариев Малабаев истеъфосини талаб қилди бироқ, президент маъмурияти уни лавозимидан бўшатишга асос топмади.

Президент Алмазбек Атамбаев бугун 11-апрел куни парламент депутатларига “Ҳукумат тўғрисидаги” конституцион қонунга ўзгартиш киритиш, бу билан премьер-министрга министрликлар раҳбарларини ишдан бўшатишга рухсат беришни маслахат берди.