Атамбаев ҳукумат раҳбарига мустақил равишда министрларни ишдан бўшатиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди

805

Президент Алмазбек Атамбаев парламент депутатларига премьер-министрнинг ҳукумат аъзоларини хизматдан бўшатишига имкон бериш учун Конституцияга  ўзгарувларни киргизишни таклиф қилди.

Ўлка раҳбари Алмазбек Атамбаев премьер-министрга министрларни эгаллаган хизмат ўрнидан бўшатиш ваколатини беришни таклиф қилди.

Бу таклифни президент аппарати парламент муҳокамасига 11 апрелда жўнатди. Атамбаев Конституциянинг “Қирғиз Республикасининг Ҳукумати тўғрисида”ги қонунидаги бўшлиқлар премьер-минстрнинг ҳукумат аъзоларини хизматдан бўшатиш тўғрисида президентга таклиф киритишини “асоссиз” чекламоқда деб ҳисоблайди.

Ҳужжат  премьер-министр Темир Сариев билан транспорт ва алоқа министри Аргинбек Малабаевнинг ўртасидаги тортишув фонида парламентга жўнатилди. Амалдорлар Балиқчи-Корумду авто йўлини таъмирлаш бўйича ўтказилган тендердаги коррупция схемалари сабаб бир-бирини айблаб келишмоқда.

Сариев президент  аппаратига Малабаевни хизматдан бўшатишни таклиф қилган, бироқ унинг илтимоси қониқтирилмаган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам