7 апрель дам олиш куни

917

Президент Алмазбек Атамбаев 7 апрелга бир кун қолганда бу кунни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги қарорга имзо қўйди. Парламент процессуал меъёрларни бузиш орқали қонун лойиҳасини уч ўқишда тенг қўллаган.

7 апрелни — 2010 йилдаги апрель революцияси кунини  — дам олиш куни деб белгилаш тўғрисидаги қарорга президент Алмазбек Атмабаев тарафидан 6 апрелда қўл қўйилди. Бундан икки кун аввал ўлка раҳбари депутатларга мазкур қарорни қабул қилишни таклиф қилган.

Бу эртага, 7 апрель дам олиш куни бўлишини билдиради.

Парламент уни қонун лойиҳаларини қабул қилишнинг  процессуал нормаларини бузиган ҳолда уч куннинг ичида қабул қилган  — регламентга кўра, қонун лойиҳасини қабул қилишда у билан танишишларнинг оралиғида танаффуслар ва профил қўмиталарда муҳокамалар бўлиши керак.

Ҳужжат Жогорку Кенешнинг расмий сайтига жойлаштирилгандан кейин фракциялардан, комитетлардан, депутатлардан ва фуқаровий жамият вакилларидан таклифларни қабул олиш учун икки ҳафта вақт ўтиши керак эди.

Шунингдек, ЖКнинг қонун лойиҳаларини қабул олиш регламентига кўра, ҳужжатни унга ўзгартиришлар киритиб, биринчи ўқишга тайёрловчи масъул комитет қараши керак. Шундан кейин иккинчи ҳамда учинчи ўқишга тайёрланади, уларнинг ўртасида камида ўн кун ўтиши лозим.

«Прецедент» ҳамкорлик гуруҳининг юристи  Эдил Эралиевнинг айтишича, ЖКнинг регламентида агар лойиҳани барча фракциялар билан  профил  комитетлари қўлласа, қонунни дарров уч ўқишда тенг қабул олишга имкон берувчи ҳолат бор.

“Регламентга қонун лойиҳаларини қабул олишнинг шу каби йўл –йўриқлари бор. Олти пунктдан иборат маълум бир критерийлар бор, бироқ 7 апрель тўғрисида айтсам, унга ушбу пунктларнинг бири ҳам тўғри келмайди”, — деди Эралиев Kloop.kgга.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг 7 апрелни дам олиш куни сифатида эълон қилиш ташаббуси собиқ президент  Курманбек Бакиев ҳамда унинг режими қулатилган  2010 йилнинг 7 апрелидаги “фожеали воқеаларни абадийлаштириш”га қаратилгани билан изоҳланмоқда.

Шунингдек, Атамбаевнинг буйруғида ҳар йили 17 март (2002 йилнинг шу санасида Ахсида намойишчиларга ўқ отилган) билан 24 мартни (2005 йилдаги “қизғалдоқ инқилоби” бўлган кун, унда Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев ҳукуматдан туширилган) нишонлаб туриш таклиф қилинган.

Фото: AFP

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси