Сариев ва транспорт министри йўл қурилиши тендери юзасидан жанжаллашишди

667

Ҳукумат Балиқчи-Корумду трассаси қурилишининг давлат текшируви натижалари бўйича транспорт министрини ўз вазифаларини бажармаганликда айблади. Бунга жавобан министр премьер-министрни давлад харидини амалга оширишда ўз манфаатларини устун қўйганликда айблади.

Ҳукумат қошидаги идоралараро комиссияси Балиқчи — Корумду йўлини реконструкциялаш бўйича тендер ўтказилишида камчиликларни аниқлади. Улар йўл таъмири муддати, давлат хариди ва етарли молиялаштирилмагани билан боғлиқ.

“Ишлаб чиқариш жадвалидан кечикиш ва ишни белгиланган муддатта тугатилмаган фактлари биринчи навбатта лойиҳанинг етарли тарзда молиялаштирилмагани билан боғлиқ. Айни пайтда Хитой компаниясининг чиқими лойиҳани амалга ошириш учун бюджеттан молиялаштирилган пуллардан сезиларли даражада кўп”, — деб аниқлиқ киритади комиссия.

Комиссия хисоботига асосан, Минтранс тердер ўказиш ва қурилишни назорат қилиш маъсулиятини ўзидан олган ва уни Йўл хўжалиги департаментига юклаган.

“Транспорт ва комуникация министрлиги Балиқчи — Тамчи — Чўлпўн-Ата — Корумду автойўли реконструкциясига давлат харидини амалга оширишда қонунчиликда кўрсатилган ўзининг функционал мажбуриятларини бажаришдан ўзини олиб қочган”, — деб ёзилади идоралараро комиссия ҳисоботида.

Тендернинг текширилишига йўлни реконструкция қилиш бўйича танловда ўша пайтда лицензияга эга бўлмаган Хитойнинг “Лонг Хай” компанияси ғолиб бўлгани сабаб бўлган.

“Мулозимлар ва Сариев” айбдор

Минтранс раҳбари Аргинбек Малабаев 17-март куни депутатлар комиссияси йиғинида, қонун бузарликларга алоқадор эмаслигини, бунинг барчасига унинг қўл остидагилар айбдор эканини айтган.

“Тендер натижалари эълон қилинганида, мен хизмат сафарида эдим ва танлов натижаларини Департаментнинг бош инженери Жумаш Сўўданбаев чиқарган, идоранинг якуний ҳулосасини эса министр ўринбосари имзолаган”, — дейди у.

Бироқ, Транспор ва комуникациялар министри ўринбосари Улан Уезбаев  “Азаттык” радиосига берган суҳбатида ўз раҳбари сўзларини инкор қилган.

“Транспорт ва комуникациялар министри сифатида унинг ўзи компанияга тендер ғолиби сифатида иш бошлашга руҳсат берган. Малабаевнинг айтишича, у конкурсни ўтказиш пайтида хизмат сафарида бўлган. Аслида эса, у Қирғизистонда эди ва шахсан тендер натижалари бўйича ҳужжатни имзолаган”, — деди Уезбаев.

Малабаевнинг 6-апрел куни депутатлар комиссиясига қонун бузарликларга ҳукуматнинг ўзи ҳам алоқадорлиги айтган —  премьер-министр Темира Сариев Хитой компанияси манфаатларини химоя қилганликда айблади.

Унинг сўзларига кўра, тендер “Лонг Хай” ариза беришга улгурмагани учун бир кунга ортга кўчирилган. Малабаев бошқа қонун бузарликларни изохламади.

“Хитой компанияси вакиллари премьер-министрга яқин одамлар билан аввалдан келишиб олган. Бу ерда ушбу компания манфаатлари ҳимоя қилингани маълум бўлди. Натижада тендер ноқонун бузарликлар билан ўтказилди”, — деди Малабаев.

Премьер-министр Темир Сариев министрни лавозимидан олишни таклиф қилди, бироқ президент аппарати ишдан бўшатишга сабаб топмади.

Йўл қурилишига тендер

Йўл реканструкциясига аукцион 2015-йилнинг 22-октябр куни ўтказилган. Унинг натижаси бўйича Хитойнинг “Лонг Хай” компанияси ғолиб бўлган.

Парламентнинг “Қирғизистон” фракцияси етакчиси Канат Исаевнинг 2016-йил мартида маълум қилишича, трасса қурилишига тендер ўтказилишида мамлакатга 1 миллард сомлик зарар келтирилган.

Ўша йилда тузилган комиссия, текшириш ишларини олиб борган топилган қонун бузарликлар туристик сезон ва Дунё кўчманчилар ўйинига тайёргарликка тўсиқ бўлиши мумкинлигини айтган.

Ҳукумат Транспорт ва комуникация министрлигига юзага келган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриш, иш натижалари тўғрисида маълумот бериш ва кунаро бажарилган қурилиш ишларини текширишни топширган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Рус тилидан Даврон Хотам таржимаси