WhatsApp хабарларнинг барча турига шифрлаш жорий қилди

719

WhatsApp хабар алмашув иловаси вакиллари хабарларнинг барча турига шифрлаш системаси жорий қилинганини маълум қилди.  Илова ташкилотчиларининг ишонтиришича, учунчи шаҳслар маълумотларга кира олмайди.

Whatsapp  энг машхур хабар алмашиш иловаси вакиллари ўзларининг расмий сайтида, хабарларши шифрлаш жорий қилингани, эндиликда улар имкон даражасида хавфсиз бўлганини маълум қилишди.

Ҳабар алмашиш энди якама-якка алоқани, икки суҳбатдошнинг сўзлашувини хеч ким ёки бир гуруҳ одамлар эшитмаслигини эслатади.

“Ҳабар юборганизда уни ўқий олувчи фақат  буни олган ягона одам ёки гуруҳ бўлади. Ҳеч ким хабар мазмунини кўра олмайди. Кибер жиноятчилар ҳам. Хаккерлар хам. Репрессив режим ҳам, хатто биз хам”, — деб ёзади Whatsapp вакиллари.

Маълумот хавфсизлиги учун ишлаб чиқарувчилар шифрлашни қўллаган, натижада маълумотлар манзилга етиб боргунига қадар шифрланган бўйича қолади.

Whatsapp вакиллари фикрича, бу кунора хавфга дуч келаётган рақамли комуникацияни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Шифрлаш ҳозир  Telegram иловаси ва Apple компаниясининг iMessage иловасида қўлланилади. Microsoft корпорацияси ҳукумат талаби билан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар берилишини очиқ айтади.

ТФБ маълумотлар шифрланишига қарши

АҚШ махсус хизматлари маълумотларнинг шифрланишига қарши. Тергов  Федерал  бюроси (ТФБ) раҳбари  Джеймс Коми 2015-йилда, бу жамоатчилик хавфсизлигига хатар туғдириши айтиб “Исломий давлат” экстремистик гуруҳининг месенджерлар орқали ўз сафларига одам олаётганини мисол келтирганди.

ТФБ 2015-йил декабрида  у шифрлаш тизимидан ўта олувчи операцион система тузишини сўраб  Apple компаниясига мурожаат қилган.

Бу Американинг Сан-Бернардино шаҳрида содир бўлган терор ҳужумидан сўнг бўлган. Ўшанда 14 одам вафот этган, террорчининг блокировка қилинган телефони махсус хизматлар қўлига тушган. Компания махсус хизматларга рад жавобини берган, бироқ ТФБ смартфонни “учинчи шахслар” ёрдамида буза олган.

WhatsApp

WhatsApp мессенджер — бу смартфонлар учун илова ва интернет бўлганида хабар алмашиш имконини беради. Илова  фойдаланувчилари хабарга хақ тўламайди ва бир-бирларига файллар жўнатиш ва гуруҳли чат тузиш имконига эгалар.

Дастурчи ва тадбиркор  Ян Кум ҳамда Брайан Эктон  иловани 2009-йилда яратишган. 2014-йил октрябридан WhatsApp Facebookнинг шўба компанияси бўлиб ҳисобланади. Ташкилотчилар маълумотига кўра, иловадан бутун дунё бўйича бир миллиарддан кўп одам фойдаланади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Рус тилидан Даврон Хотам таржимаси