Клоопнинг баҳорги журналистика мактаби:  Қабул қилиш 10 апрелгача давом этади

886

 Kloop.kg портали қошидаги журналистика мактаби 11-апрелда бошланувчи ўзининг  баҳорги мактабига талабаларни қабул қилишни давом эттиради. Журналистика мактабида ўқиш бу замонавий репортёрнинг амалий ишларига ўрганиш , хақиқий тажрибага эга бўлиш ва кўплаган проофесионал танишувларга эришиш. 

Мактаб рўйхатига ёзилиш учун тез ўтиш 

Уч ой ичида: 11 апрелдан 11июлга қадар мактаб талабалари янгиликларни ёзишга, махсус репортажларни тайёрлашга, сурат ва видео олишга, шунингдек инсон ҳуқуқлари асоси билан медиа қонунларини ўқиб ўрганишади.

Бу мактабда ўқиш пуллик. 3 ойлик ўқиш ҳаққи 12 000 сомни ташкил этади  ва ўқишнинг биринчи хафтасида тўланиши шарт.

Ўқув натижасида  мактаб битирувчилари тажриба орттириб, ўз мақолаларини Кloop.kg  сайтига жойлаштириш, шунингдек қирғиз ва ҳорижий ОАВга ишга жойлашиш имкониятига эга бўлади. (мактаб битирувчилари RFE/RL — Озодлик радиоси, The Guardian, EurasiaNet.org, The Washington Times, IWPR каби ҳалқаро ахборот воситаларига, шунингдек  АКИпресс, Vb.kg, Knews.kg каби ОАВ  учун мақолалар ёзишмоқда) Ким учундир мактаб ўзининг янги қобилиятларини очиб кўрсатиб, олган билимларини бошқа  соҳадагиларда қўлланиш имкониятидир.

Bektour Iskander speaks at TED2016 - Dream, February 15-19, 2016, Vancouver Convention Center, Vancouver, Canada. Photo: Ryan Lash / TED
Bektour Iskander speaks at TED2016 - Dream, February 15-19, 2016, Vancouver Convention Center, Vancouver, Canada. Photo: Ryan Lash / TED

Журналистика мактабининг битирувчилари журналист касбини ўрганиш билан чекланмай, шунингдек инсон хуқуқлари борасида ҳам билим олиб, ҳар куни янги бир нарсаларни ўрганиш билан ўзининг дунё қарашини кенгайтришади ҳамда дунё кеза бошлайдилар. (Мактаб битирувчилари дунёнинг 17та давлатида бўлишди)

Масалан, истеъдодли оператор ва журналистика мактабининг битирувчиларидан бири,биринчи курс талабаси Тилек Бейшеналиев ҳозирда  Kloop.kg  порталининг асосчилари Бектур ва Ринат билан биргаликда АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида реалити шоу суратга олишмоқда.

tilek-instagram

Мактабнинг студентлари ва битирувчилари Қирғизистондаги бу касбнинг энг ёш вакиллари бўлишса керак, аммо бу уларга энг муҳим ва “катталарнинг” мавзуларида  қизиқарли янгиликлар ва махсус репортажларни тайёрлашларига тўсқинлик қилмайди. Бугунги кунда янгиликлари журналистика мактабининг талабалари ва битирувчилари тарафидан ёзилган Kloop.kg сайти Қирғизистондаги энг кўп уқилувчи  ахборот сайтининг олдинги бешлигига киради.

Сабоқ шакли

Ўқиш курси уч ой давом этади, унинг учдан бирини назарий дарслар ва қолгани материалларни ёзиш ҳамда сайтга чиқаришдан иборат. Kloop Mediaнинг журналистика мактаби ўз ичига тўлақонли журналист бўлиб ишлаш учун керак бўлган барча нарсани қамраган тўлиқ бир курсдир. Исталган форматта ишлай олишлик (матн, сурат, видео) бизнинг битирувчиларнинг медиабозоридаги рақобатдошлигини таъминлайди,шу сабаб биз талабаларни фақат матн билан ёки биргина сурат билан ишлашни ўргатмаймиз.

Назарий таълимлар белгиланган хафтада душанбадан жумага қадар соат 14:30дан 15:00,   17:00дан 18:00гача,  амалий дарслар эса талабалар учун қулай бўлган муҳаррирлар билан келишилган вақтда ўтказилади. Назарий дарслар дам олиш кунлари бўлмайди ва 16:00дан кеч бошланмайди.

Мурожаат учун  0773 703 709 ёки 0556 090 004 рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мактаб ҳақида батафсил шу ердан билсангиз бўлади.