Давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев парламент депутатларига 7- апрелни дам олиш кунлари қаторига киритишни таклиф қилди. Халқ вакиллари қонун лойиҳасига ташаббус кўрсатишди ва уни уч ўқишда ҳам қабул қилишди. Қонун бугундан кучга кириши учун ҳукумат қарор чиқариши лозим бўлади.
Бир қатор ОАВ 6-апрель куни, 7-апрель халқ апрель инқилоби куни, ҳамда календардаги қизил кун деб эълон қилинганини маълум қилишди. Қирғизистонликлар ўйга толган, улар эртага дам олишадими, бунинг жавоби ҳозирда аниқ эмас.
Президент матбуот хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, қирғиз ҳукумати 7-апрельни дам олиш куни деб эълон қилинувчи қарор тайёрлаши керак.
“Президент буйруқни 4-апрел куни имзолади. Бизга маълум бўлишича, Жўғўрқу Кенеш уни қўллаган, ҳукумат энди қарор тайёрлаши керак”, — деб таъкидлашди матбуот-хизматида.
Шундай қилиб, агар ҳукумат бугун, 6-апрель куни дам олиш куни тўғрисида қарорни тайёрласа, қирғизистонликлар эртага дам олиши мумкин. Акс ҳолда 7-апрель 2017-йилдан дам олиш куни бўлиб ҳисобланади.
Президентнинг парламентга инқилоб кунини дам олиш куни рўйҳатига қўшишни тафсия қилган буйруғи 4-апрел куни имзоланган. Икки кун давомида Жўғўрқу Кенеш депутатлари қонун лойиҳаси ишлаб чиқди ва уни уч ўқишда қабул қилишди.
Бу ташаббус 2010-йил 7-апрел куни собиқ президент Қурмонбек Бакиев ва унинг режими ағдарилгани хотираси, (маъшум воқеани абадийлаштириш” ниятини билдиради.
Атамбаев буйруғида шунингдек, ҳар йили 17-мартни нишонлаш таклиф қилинади — бу куни 2002-йилда Ахсида намойишчилар ўққа тутилган — ва 24- март — 2005-йил “Лола инқилоби” куни, бунинг натижасида Қирғизистон биринчи президенти Асқар Ақаев ҳокимяти ағдарилган.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси