Google магазиндан “Толибон” ташвиқот иловаларини ўчирди

876

Google интернет-гиганти ўзининг онлайн-магазинидан “Толибон” харакати билан боғлиқ иловаларни ўчирди. У тарафдорларни “вербовка” қилишга қаратилган ташвиқот кампанияси қисми бўлган.

Google ўз магазинидан толибон иловаларининг ўчирилиши тўғрисида 3-апрел куни маълум қилди. Толибон жангарилари томонидан тузилган Alemarah иловаси ҳаракат фаолияти тўғрисида ташвиқот материаллари ва видеоларини ёйинлаши керак эди.

Жангарилар  иловасини 1-апрел куни интернетдаги экстремистик материаллар мониторинги билан шуғулланувчи SITE Inter Group компанияси топган.

Толибон “Андроид” операцион тизими бўлган телефонлар учун илова ишлаб чиқди. SITE Intel Groupнинг маълум қилишича, уни Google Play онлайн-магазинидан олиш мумкин эди.

Bloomberg нашри маълумотига кўра, илова бутун дунё бўйича одамларнинг катта қисмига йўналтирилган кампаниянинг бир қисми бўлган. У шунингдек жангариларнинг янги сайтини оммалаштириш учун ишлаб чиқилган.

Радикал ислом тадқиқотчиси Тор Хамминг Британиянинг “Гардиан” газетасига берган интервьюсида, ҳаракатнинг асосий мақсадли аудиторияси пуштунлар (Афғонистоннинг маҳаллий аҳолиси-таҳр.) бўлиб ҳисобланади, негаки илова пуштун тилида тузилган, деб маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу Афғонистон шарқида таъсирини оширарди.

Толибон ўз ғояларини ёйинлаш учун Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларидан фаол фойдаланади, бироқ компаниялар тармоқда экстремистик гуруҳлар ишини чеклаш чораларини кўрмайди.

Толибон ҳаракати 1994-йилда Афғонистонда пайдо бўлган. У пуштулар орасида ташкил қилинган ва  1996 дан 2001-йилгача мамлакатни бошқарган. Ҳаракат натижасида тинч аҳоли ўлган Афғонистон шаҳарларидаги ўзининг террорчилик акциялари билан танилган.

БМТ хавфсизлик кенгаши ҳаракатни 2003-йилда террорчи ҳаракат деб тан олган.