Атамбаев депутатларга 7 апрелни дам олиш куни деб эълон қилишни таклиф қилди

757

Президент Алмазбек Атамбаев парламент депутатларига 7 аперлни дам олиш куни деб эълон қилишни таклиф қилди. Олти йил аввал бу санада собиқ президент  Курманбек Бакиевнинг режими қулаган.

4 апрелда Қирғизистоннинг Президенти Алмазбек Атамбаев парламентга 7 апрелни иш эмас байрам кунларнининг рўйхатига киргизишни таклиф қилган фармонга имзо қўйди.

“Эркинлик, демократия ҳамда адолат учун кураш йўлидаги энг оғир, энг қийин сўнги довонини ҳалқимиз 2010 йилнинг 7 апрелида ошиб ўтганини эсга олиб, […] депутатларга йилда нишонланувчи “7 апрел  – Ҳалқ Апрел революцияси куни” Қирғиз Республикасининг Меҳнат Кодексида кўрсатилган иш эмас байрам кунларининг рўйхатига киргизиш таклиф қилинсин”,  — деб ёзилган ҳужжатда.

2010 йилнинг апрелиа Қирғизистонда ҳукумат алмашиб, коррупция ҳамда оилавий бошқарувда айбланган ўша вақтдаги  президент Курманбек Бакиевнинг режими қулатилган.

Президентнинг қарори 7 апрелгагина тегишли бўлмаган.

Атамбаев шунингдек ҳар йили 17чи ва 24 мартни нишонлашни таклиф қилди — 10 йилдан аввал бу кунлари Ахсида намойишчиларга қарши ўқ отилиб, 2005 йили Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев ҳокимиятдан кетказилган “Лола” инқилоби бўлган.

“[2002 йилнинг 17 мартида] ҳукумат ўз ҳалқига қарши қурол қўлланиб, ўз фуқароларини ўлдириб, ўзини сақлаб қолган.

Уч йилдан сўнг, 2005 йилнинг 24 мартида, ҳалқимиз иккинчи марта ўлкани талон-тарож қилаётган ҳукуматга қарши қўзғалиб, бу сафар ғалабага эришган”, — деб билдирди президентнинг матбуот хизмати.

2005 йилнинг 24 мартида намойишчилар  президент Аскар Акаевнинг истеъфосини талаб қилиб Оқ уйнинг олдига йиғилган. У вақтдаги ҳукумат алмашинуви натижасида Ақаев Россияга қочиб кетиб, у ердан сиёсий бошпана олган. Унинг ўрнига ҳукуматга  Курманбек Бакиев келган.

2010 йилнинг 7 апрелида “Бакиев клани”дан норози бўлган ҳалқ Бишкекнинг “Ала-Тоо” майдонига чиққан. Президент милиция кучларини сафарбар қилиб, бинони ҳимояга олган. Номаълумт снайперлар намойишчиларни ота бошлаган. Кейин йиғилган ҳалқ Оқ уйни ва бошқа бир қатор давлат идораларини тортиб олган. Қурманбек Бакиев оиласи билан биргаликда шахсий самолёт билан ўлкадан қочиб кетган, ҳозирда Белоруссияда яшамоқда.