Тоғли Қорабоғдаги харбий харакатлар: нималар маълум?

942

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида харбий можаро 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси бошланган. Озарбайжон ва Арманистон ҳукумати бир-бирини хақоратли ҳаракатлар ва қурол қўллаганликда айблади. ЕХҲТнинг Минск Гуруҳи можарони хал қилиш билан шуғуланмоқда. Ҳозирча ҳалқаро ҳамжамият томонларни харбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда. Қорабоғ можароси ҳақида яна нималар маълум?

Озарбайжон ва Арманистон Мудофа вазирликлари Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият таранглашгани тўғрисида 1-апрелдан 2-апрелга ўтар кечаси маълум қилишди. Озарбайжон ҳукумати Арманистон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилгани тўғрисида маълум қилди. Арманистон ўз ўрнида,  озарбайжонликлар томонидан “хақоратли харакатлар” бўлганини маълум қилди.

Тоғли Қорабоғ республикаси мудофа армияси маълумотига кўра, Озарбайжон томони ахоли пунктларига артилерия ҳужумлари қилган ва арман вертолетини уриб туширган. Озарбайжон  тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси армиясига ҳужум қилганини тан олади ва буни Арманистон томонининг харбий ҳужумига жавобан қилганини таъкидлайди.

Харбий харакатлар натижасида 12 Озарбайжон ва 18 нафар Арманистон харбийлари вафот этди. Жабрланганлар орасида маҳаллий ахоли ва болалар бор.

Озарбайжон ТИМ матбуот хизмати раҳбарининг РИА Новостига маълум қилишича, вазият нобарқарорлигича қолмоқда, армияда хизматни ўтаган кўнгиллилар эса, харбий харакатлар кетаётган ерга бориш ниятини билдирган.

Арманистонлик кўнгиллилар тан олинмаган ҳудудга кетмоқда. Бу ҳақида “Еркрап” иттифоқи матбуот котиби Вардан Варданян маълум қилди.

Бир кун ўтгач томонлар ярашув музокарасини олиб боришга тайёр эканларини маълум қилишди, бироқ ўқ отишувлар давом этаяпти.

Арманистон президенти Серж Саргсян ҳаракатларни 1994 йил тўхтатилганидан кейинги “энг катта” харакат деб атади. Озарбайжон президенти Илхом Алиев, давлат “можарони тинч йўл билан хал қилишга харакат қилишини” маълум қилди, бироқ айни пайтда, армияни кучайтиришда давом этмоқда.

Халқаро ҳамжамият реакцияси

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун можарога алоқадор барча тарафларни “дархол қуролли харакатларга чек қўйиш”га чақирди. Бу ҳақида БМТ матбуот-хизмати 2 апрел куни маълум қилди.

Россия ҳукумати вазият юзасидан ташвиш билдирди ва можарони изга солиш билан шуғулланувчи, Тоғли Қорабоғ бўйича БМТ Минск Гуруҳи доирасида мастлахатлашувни бошлади.

Мазкур гуруҳга Россия, АҚШ, Франция, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Германия, Италия, Швеция, Финляндия и Туркия киради. РИА Новости маълумотига кўра, вазиятнинг таранглашувига оид гуруҳ мажлиси 5 апрел куни Венада бўлиб ўтади.

«Биз куч қўлланилишини қораламиз ва одамлар, шу жумладаш тинч ахолининг ўлишидан афсусдамиз”, — деб расман маълум қилди Минск Гуруҳи ҳамраиси 2 апрел куни.

Европа иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий раиси Федерика Могеринининг маълум қилишича,   томонлар эскалациядан қочиш учун сабрли бўлишлари керак. У томонларни сулхга амал қилишга чақирди.

Қорабоғ можароси

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги бу можаро 1988 йилнинг февралида, Озарбайжонга қарашли арман тоғининг шарқий қисмида жойлашган Тоғли Қорабоғ автоном вилоятининг Озарбайжон ССРи таркибидан чиқишини маълум қилганида бошланган.

1991 йилда референдум натижаси бўйича 90% дан кўп овоз вилоят мустақиллиги учун берилган, бироқ Озарбайжон референдум натижасини тан олмаган.

Озарбайжон хозиргача ўз ҳудуди яхлитлигини талаб қилади, бироқ Арманистон аҳолисининг кўп қисми этник арманларни ташкил қилган тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилади.

Томонларнинг келиша олмаслиги 1991-йили қуролли можаро келтириб чиқарган. Турли маълумотларга кўра, натижада 20 мингдан ортиқ одам вафот этган ва тахминан 25 минг одам жабрланган. Тинч ахоли ҳудудни тарк этган. Тахминан тўрт минг одам йўқолган.

Можарони хал қилиш учун томонлар Россия, Қирғизистон ва МДХнинг Парламентлааро ассамблеяси вакиллигида 1994 йил 5 майида Бишкек протоколини имзолаган. Унга мувофиқ, томонлар ўқ отишни тўхтатишлари керак эди.

Можаро 2015 йил сентябрида қайта бошланган — версиялардан бирига кўра, Озарбайжон ўшанда Тоғли Қорабоғ армиясига қарши биринчи бўлиб харбий куч қўллаган. Расмий Баку ўз навбатида бу арман томони ҳужумига жавобан бўлганини маълум қилган.