Ўғирлаш ва ташлаб кетиш: Куч билан қурилган никохлар қандай қилиб қирғиз оилаларини бузмоқда

915

Қирғизистонда кунора оила қуриш учун 10дан 30 нафаргача қизлар ўғирланади — уларнинг кўпчилиги катталар томонидан уят ва қораланишидан қўрқиб ўз ўғрисига турмушга чиқишга мажбур.
Алтинай (исми ўзгартирилган) 21 ёшда. У Ўш вилоятида, мамлакатнинг олти миллион аҳолисининг кўп қисми истиқомат қилувчи Қирғизистон жанубида яшайди.
Беш йил аввал, у тўққизинчи синфда ўқиётганида, уни нотаниш эркаклар олиб қочган — улар Алтинайни машинага тиқиб, унга номаълу тарафга олиб кетишган.
Улар қизни бўлғуси куёвнинг уйига олиб келишганида у оила қуриш (ала қачу-келинни ўғирлаш) учун ўғирлашганини тушунган. Уни ўғирлаб кетган йигит 20 ёшда бўлган ва у маршрутка хайдовчиси бўлиб ишлаган.
“Магазинга кетаётганимни эслайман, орқамдан машина келди, уч йигит мени ушлаб машинага тортишди. Мен қаршилик қилганман. Ҳатто менинг бўлғуси куёвим кимлигини билмаганман. Кейин у онамнинг туғишган опасининг ўғли- Ақил бўлиб чиқди”, — дейди у.

1
Алтинай сўзларига кўра, унинг барча яқинлари ўғирликни “урф” ва “нормал ҳолат” деб ҳисоблашган, ва бўлғуси куёвдан қочишни уят деб билишган.
“Ала қачу қадимий урф бўлиб ҳисобланган, дугоналаримнинг деярли кўпчилиги шундай йўл билан турмушга чиққан. Лекин мен энди буни нотўғри деб ўйлайман. Мен ўғирлашганидан кейин қочолмасдим, бу қандайдир уятли ҳолат ҳисобланарди, ҳа мен яна ота-онам қабул қилмаслигидан қўрқардим”, — дейди у.
Алтинай ўғирланганидан сўнг куёв билан диний никохдан ўтишган, икки йил бирга яшагач ЗАГСдан расмий никохдан ўтган.
“Мен мактабга боришни давом эттирдим, бироқ уй ишлари ва ҳомиладорлик мактабни ташлашга мажбур қилди, мен атига тўққизинчи синифни тамомладим. 17 ёшимда қизли бўлдим 18 ёшимда иккинчи қизли бўлдим. Ўшанда биз қизларимизга туғулганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун рамий никохдан ўттик”, — дейди у.
Алтинайнинг айтишича, улар куёвининг онаси билан бирга яшаган. Биринчи йили куёви унга яхни муносабатда бўлган, кейин эса унинг муносабати ўзгарган — Ақил уни сўкадиган ва урадиган бўлиб қолган.
“Қайнонам доимо мендан норози бўлган, гўёки гоҳида идишни бошқача юваман, ёки нотўғри тозалайман. Мен ёш бўлганман, ўргатишни ўрнига у мени сўкарди. Қайнанам менинг устимдан куёвимга арз қиларди, ва биз Ақил билан жанжаллашардик. У мени урган сўккан вақтлар ҳам бўлган”, — дейди у.
Тез-тез бўлиб турувчи жанжаллар Алтинайнинг куёвидан кетишига олиб келган. Улар болаларни бўлишиб олган: катта қизи Ақилга, кичигини у ўзи билан бирга олиб кетган. Ҳозир Алтинай онаси билан яшайди ва ишлаш учун Россияга кетишни режаламоқда.
“Ота-онам мен уларга тез-тез калтак ейишимдан арзланганим сабабли мени қабул қилишди ва улар ахволимни билишар эди. Ҳозир ота-онамникида яшайман, бироқ яқинда ишлаш учун Россияга кетаман. У ерда қариндошларим кўп, улар мени чақиришяпти. Қизимни ўзим билан олиб кетаман, ҳозир у беш ёшга кирди, ҳозирча ҳоламникида яшаймиз”, — дейди у.

Ўғил туғиб беролмади

Бишкек яшовчиси, 36 ёшли Жанибекнинг айтишича, у ўзининг биринчи хотинини 2014-йили олиб қочган. Ўғирланган Асель (исми ўзгартирилгн) 18 ёшда бўлган — Жанибек қиз томонидан рад жавобини олишдан қўрққани сабабли уни олиб қочган.
“У менинг қўшним эди. Сочлари узун, кам гап эди. У менга ёқарди, мен турли усуллар билан унга ёқишга уринардим, бироқ у мени ҳаракатларимни қабул қилмади шунда уни ўғирлашга қарор қилдим”, — дейди у Kloop.kgга.
Ўғирлагач, Жанибекка кўра, унинг аёли шундай камгап бўлган ва унга совуққина муносабатта бўлган. “Бироқ вақт ўтиши билан у менга кўника бошлади”, — деб қўшимча қилди у.

2
Жанибекнинг айтишича, қизли бўлганидан сўнг Асель пуштсиз бўлиб қолган, ва Жанибек меросхўр-ўғилли бўлишни истаб уни ташлаб кетган. Улар бирга олти йил яшаган.
“[…] иккинчи фарзандли бўлишни истаганимизда бўлмади, шифокорлар унинг фарзанд кўролмаслигини айтишди. Менга эса меросхўр-ўғилли бўлишим керак эди. Шунинг учун мен бошқасига кетдим, яъни у билан 2010-йилда ажрашдим”, — дейди у.
Унга кўра, у ҳозирги турмуш ўртоғи билан бахтли яшамоқда.
“Мен[Аселга] ҳамма нарсани қолдирдим: квартирани ҳам, “Дордой” (Марказий Осиёдаги йирик бозорлардан — таҳо.) бозоридаги контейнерлардан бирини ҳам. Ҳозирги аёлим билан бахтли яшаяпмиз, у менга ўғил ва қиз туғиб берди. Мен қизим билан алоқа қилиб тураман, бироқ у билан муносабатларимиз яхши эмас”, — дейди Жанибек.

Куч билан суйдира олмайсан

“Аёлларга кўмак маркази” ва “Кыз коргон” институти маълумотига асосан, Қирғизистонда кунора оила қуриш учун 32 қиз ўғирлаш ҳолати бўлади — олтита ҳолатда қизлар зўрланади.
Давлатнинг омбудсмен Институти 2014-йил статистикаси икки баробарга оз — кунига 22 ҳолат. Институт маълумоти бўйича, ўғирланганларнинг 80% ўз ўғриларига турмушга чиқади, қолган 20% эса қочишни афзал кўради.
Куч қўллаш билан оила қуриш масалалари бўйича эксперт, “Открытая линия” ташкилоти директори Мунара Бекназаровага кўра, қизларнинг ота-онаси ўғрилар билан оила қурилишига қарши бўлишлари керак.
“Биринчидан, балоғатга тўлмаганларни ўғирлаганлик учун қамашади. Иккинчидан, балоғатга тўлмаганлар учун ота-она жавобгар бўлади, улар бундай никохга қаршилик қилиши керак”, — дейди у.

4
Бекназарованинг айтишича, куч қўллаш билан қурилган оила оиладаги боланинг билим даражасига салбий таъсир кўрсатади.
“Ўғрининг ўзи унда фарзан бўлишини, улар соғлом бўлишини ва онаси уларга таълим тарбия бериши кераклигини ўйлаши керак. лекин агар она — бола бўлса, унинг ўзи буни тўла беролмайди. Унинг ўзи билисиз қолади. Ота-она билимсиз бщлган оилада уларнинг ўзи фарзанди тараққиётига ҳисса қўшолмайди, келажаксиз фарзандлар туғилади”, — деб ҳисоблайди эксперт.
Унинг айтишича, ўғирлаш сабаблари турлича бўлади. Бироқ Бекназарова сўзларига кўра, уларни учга бўлиш мумкин:
“Биз ёшларга савол берганимизда, биринчи ўринда қиз ёқиб қолгани бўлган. Иккинчи ўринда — рад жавоби олишдан қўрқиш яъни, бу жамоатчиликдаги эркак рад жавоби олиб бўлмайди деган стереотип, шунинг учун яхшиси шундай йўлдан фойдаланишни маъқул кўришади. Учинчи ўринда спортивий интерес бўлган — бундай оилалар жиддий эмас, тез ажралишади ва қиз қадр-қимматини пастга уради”.