Максим Бакиевга қарши масала: Қирғизистон судлашадими?

733

ҚСДП депутатининг маълум қилишича, ҳукматга Лондонда Максим Бакиевга қарши ариза бериши учун икки кун қолди. Ҳукуматда эса бу масала “ишлаб чиқилаётганини” айтишди.

ҚСДП фракцияси депутати Элвира Сурабалдиева Лондонга сафаридан кейин, Қирғизистон ҳукумати судга Максим Бакиевга қарши ариза бермаганини маълум қилди. Унга кўра, ариза бериш муддати 6-апрел куни якунланади.

“Мен элчихонага [Қирғизистоннинг Бубк Британиядаги] қўнғироқ қилдим ва ариза борми деб сўрадим, улар йўқ дейишди. Мен суриштиришни бошлаганимда, менга ариза беришнинг сўнги муддати 2016-йилнинг 6-апрел куни эканини айтишди. Инқилоб 2010-йилнинг 7-апрелида содир бўлган, Буюк Британияда эса, иқтисодий жиноятлар бўйича кўрилиш муддати  — 6 йил. Индинга бу муддат тугайди, ва ҳукуматимиз бу ҳақда жуда яҳши билади”, — деди у Kloop.kgга берган суҳбатида.

Сурабалдиева сўзларига кўра, ариза бериш масаласи ҳукуматнинг 31-март кунги йиғинида муҳокама қилинган.

“Хамкасбим, ҚСДП депутати премьер-министр ва бош прокурорга Максим Бакиевнинг эстрадицияси тўғрисида савол берди, бироқ унга қониқарлироқ жавоб бўлмади”, — деб маълум қилди Эльвира Сурабалдиева Kloop.kg муҳбирига.

Ҳуқуқий вакиллик маркази вакили Мирлан Дордоевнинг Kloop.kgга берган суҳбатида айтишича, ҳукумат ҳозирча Максим Бакиевга доир қарор қабул қилмади.

“Менга аввалроқ ҳамкасбларингиз қўнғироқ қилиб, гўёки ҳукумат ариза беришдан бош тортгани тўғрисида маълумот борлигини айтишди. Мен айтаман, бундай қарор йўқ. Билишимча, бундай қарорни мен кўрмадим ва эшитмадим”, — дея жавоб берди Дордоев.

Ҳуқуқий вакиллик марказида қўшимча маълумот расмий фойдаланиш учун мўлжаллангани ва хавфсизлик масалаларига оид эканини рўкач қилиб уни беришдан бош тортишди.

Сурабалдиев, суд тахминан уч миллион долларни ташкил қилувчи, лондонлик адвокатлар хизматларини тўлашга маблағ йўқлигига боғлиқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Бироқ унинг фикрича, молиявий масала биринчи сабаби эмас — Максим Бакиевнинг экстрадиция масаласи Буюк Британия билан иқтисодий ҳамкорликни изга солишга тўсиқ бўлиб ҳисобланади.

Максим Бакиев порахўрлик ва Қирғизистон манфаатларига зид равишда давлат харидларини амалга оширганликда айбланмоқда. Биринчи май туман суди 2013-йилда уни мол-мулкини мусодара қилиш билан 25 йилга озодликдан махрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Бакиев 2010-йилнинг майида Интерпол линияси орқали халқаро қидирувга берилган. У Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраган, унга мамлакат ҳудудида вақтинча бўлишга рухсат берилган.

Икки йил ўтгач Лондон полицияси АҚШ сўрови билан Максим Бакиевни қўлга олган. Лондон арбитраж суди унинг Қўшма Штатлардаги молиявий ишлари тўғрисидаги ишни кўриб чиққан. Бакиев ҳозир Буюк Британияда уй қамоғида.

Фото: Reuters