“Панама ҳужжатлари”: Путин, Порошенко ва Месси — офшорларда порхўрлик схемаларини қандай тузишган

875

Панаманинг Mossack Fonseca фирмаси дунё сиёсатчилари ва уларнинг яқинлари солиқдан қочиш ёки пул ювиш мақсадида офшорларда порахўрлик схемаларини тузганини билдирувчи йирик ҳужжатларни эълон қили.

Дунё етакчиларининг офшорлари тўғрисида 3-апрел кечаси маълум бўлди — Mossack Fonseca Панама юридик фирмасининг 11 млн.дан ортиқ ҳужжатлари  “Зюддойче цайтунг” немец газетаси орқали берилган.

Нашриёт ўз навбатида бу маълумотларни  (OCCRP) Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш маркази ва (ICIJ) Журналист-терговчиларнинг халқаро консорциуми билан бўлишган.

Қарийб 400 журналистнинг бир йиллик иши натижасида сиёсатчилар томонидан солиқдан қочиш, пул ювиш, кўчмас мулк олиш ва мамлакатдан пул олиб чиқиб кетиш учун офшорлардан фойдалангани тўғрисида йирик ҳисоботлари эълон қилинган.

Ҳужжатнинг биринчи қисмида дунёнинг 50 мамлакатидан 150 одам тўғрисида маълумотлар келтирилади. Офшор тўғрисидаги энг йирик терговда дунёнинг қайси йирик етакчи ва бизнесменлари қахрамон бўлган?

Сергей Ролдугин — Путин дўсти

sergei_roldugin

Россия президенти Владимир Путиннинг дўсти — виолончелист Сергей Ролдугин — бир неча Панама офшорларига эга, унинг банкдаги пул айланмаси $2 млрд.дан ортиқ, дейилади терговда.

Россияга оид қисми билан шуғулланган “Новая газета” мухбирлари ҳисоботига мувофиқ, Ролдугинга Панамадаги икки компания тегишли — булар  Sonnete Overseas ва International Media Overseas.

Бу икки офшор ўз навбатида Санкт-Петербургдан бўлган ва икки бошқа офшорга эга бўлган икки тадбиркорга хизмат кўрсатган.

Ролдугинга боғлиқ компанияларга пул уч йўл билан келган: “Газпром” ва “Роснефт” каби давлат компаниялари акциялари келишувларидан, тадбиркорларнинг “эҳсонлари”дан  ва Кипрнинг RCB Bank имтиёзли қарзларидан.

“Новая газета”да берилган, давлат компаниялари акцияси схемасига мувофиқ, Ролдугин офшорлари акцияларни сотиб олиш-сотиш келишимларининг бекор қилиниши ёки аксинча шубҳали тарздаги жуда омадли келишимлардан компенсация сифатида миллионлаб доллар олган.

Пул олишнинг иккинчи схемаси — йирик тадбиркорлар томонидан “хайрия” орқали. Путин дўсти билан боғлиқ компаниялар қарзга миллионлаб доллар олган, кейин деярли бир ёки икки долларга уларнинг бу қарзи кечилган.

“Новая газета” тадқиқотига мувофиқ, Ролдугин офшори учун ВТБ давлат банки томонидан назорат қилинган RCB Bank Кипр банкида  $650 млнга кредит линияси очилган.

“Бу, офшор турли лойиҳаларни молиялаштириш учун зарур бўлган вақтда RCB Bankни катта пул қопи сифатида фойдалана олиши мумкинлигини англатади”, — дейилади терговда.

Бу пуллар дам олишга — қаср, яхта, клубларга — ё ТВ-реклама ёки юк машиналари савдоси билан шуғулланган компанияларнинг стратегик активларини сотиб олишга ишлатилган.

Ролдугиннинг ўзи эса “Новая газета”га, бу билан  “авваллари, “қайтақуриш”гача боғлиқ бўлганини” айтган ва офшор бўйича саволларга кейинроқ жавоб беришга ваъда берган бироқ, кейин телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган.

Петр Порошенко —Украина президенти

Украина президенти Петр Порошенко Mossack Fonseca  орқали ўзига Prime Asset Limited офшорини рўйҳатга олган, у эса “Рошен” кондитор фирмасини сотишда солиқ тўлашдан қочиш имконини беради.

“Громадьске ТВ” да нашр қилинган ҳисоботнинг бу қисмида, Украина президенти ўз авктивларини “слепой траст”га беришини гапиганида ёлғон гапирганини айтади.

Порошенко шунингдек Prime Asset Limited офшорида тузилган ўз декларацияларини кўрсатмаган, дейилади “Громадьске ТВ” материалида.

Президент маъмурияти ҳозирча бунга жавоб қайтармади.

Лионель Месси — “Барселона” футбол юлдузи

Germany_and_Argentina_face_off_in_the_final_of_the_World_Cup_2014_04-1

“Барселона” футболчиси Лионель Месси Испанияда отаси билан бирга Белиз ва Уругвайдаги офшор компаниялари орқали солиқдан бош тортганлик ва давлатга $5 млн.дан ортиқ зарар келтирганликда айбланади.

Нурали Алиев — Назарбоев набираси

nurali-aliyev-1

Астана мэрининг экс-ўринбосари ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев набираси  — Нурали Алиев — 2008-йилда Британия Виргинск оролидаги  Baltimore Alliance Inc офшори акционери бўлган.

Компания яхталарни сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланган —  у 2008- йилда Mossack Fonseca орқали рўйҳатга олинган 77 футли “Номад” яхтасини сотиб олган. (таржимаси “кўчманчи” маъносини англатади — тахр.)

Кейинроқ Алиев Baltimore Alliance Inc. акционери сифатида Greatex Trade & Invest Corp компанияси бўлган. Мазкур компания Лондонда кўчмас мулкларига эга бўлган. 2008-йилда Алиев унинг маъмурий президенти бўлган.

Назарбоев набирасига шунингдек 2014-йилда Британия Виргинскида ташкил қилинган компания ҳам тегишли. Бу компанияни у Кипр банкида ҳисобни ушлаб туриш учун фойдаланган.

12 дунё етакчилари

Ҳисоботда шунингдек офшор зоналарида порахўрлик схемаларини ташкил қилган 12 нафар собиқ ва амалдаги лидерларини тилга олган.

Уларнинг орасида — Саудия Арабистони қироли, Украина, Аргентина ва БАА қироли, Исландия премьер-министри, олти нафар собиқ премьер-министрлар ва Қатарнинг собиқ амири.

Шунингдек офшорларга эга бўлган турли давлатлар юқори лавозимли амалдорларининг яқинлари ва қариндошлари ҳам тилга олинади — масалан, Россия президенти Владимир Путин дўстлари, ХХР раиси Си Цзиньпин қариндошлари ёки Сурия президенти Башар Асад жиянлари.

Россиянинг юқори лавозимли амалдорлари

Хужжатда шунингдек ўзлари ёки яқинлари номига офшорлар рўйҳатга олдирган Россиянинг турли лавозимлардаги амалдорлари ҳам тилга олинади.

Офшорларга эга бўлган турли одамлар орасида — президент матбуот-котиби Дмитрий Песков, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, ички ишлар министри ўринбосари Игор Зубов, иқтисодий тараққиёт министри Алексей Улюкаев ва Псковский вилояти губернатори  Андрей Турчак бор.

Офшорлар регистратори

Mossack Fonseca  компанияси Панама регистраторига 1986-йил Юрген Моссака ва Рамон Фонсек фирмалари қўшилганидан сўнг асосланган.

Компания офшор компанияларни рўйхатга олиш билан шуғулланади — ошкорланган  ҳужжатларда  200дан ортиқ давлатдан бўлган одамлар билан боғлиқ 210 мингдан ортиқ фирмалар тилга олинади.