Кулгу куни: 1-апрель куни ОАВлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қандай хазил қилди

1078

Мушуклар митингда, эсталик ўғирланди, матбуот-анжумани чоғида бола туғди — қирғиз матбуоти ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари яна нималар тўғрисида хазил қилди.

Қирғизистон ОАВлари 1-апрел, кулгу куни ўқувчиларнинг кўнглини кўтариш учун хазиломуз янгиликларни эълон қилишни бошлашди.

Мушуклар митинги

“Вечерний Бишкек” нашри интернет-редакцияси кастрацияга қарши митингга чиққан мушуклар тўғрисида янгилик эълон қилди.

“Норозилик акцияси иштирокчилари қирғизистонликлар уларнинг конституцион ҳуқуқларини (сексуал планда. — vb.kg) бузиб, уларни (мушукларни) мажбуран  кастрацияга юбормоқда, деб ҳисоблайди” , — дейилади янгиликда.

“Вечерка” журналисти Назгуль Бегалиева материалга депутатлар, шунингдек парламент ва ҳукумат матбуот-хизматини хам қўшган.

Хазил департамени

“АкиПресс” йирик ахборот агентлиги парламентдаги манбаъга таянган ҳолда, Қирғизистонда Хазил депортаменти ташкил қилиш таклиф қилинаётганини ёзди.

Манбаъ сўзларига кўра, депортамент директори “ театр директорлари қариндошлари таклифи бўйича, ҳукмат раҳбари томонидан тайинланади”.

Матбуот-анжуманида туғиш

“Турмуш” нашрининг Ўш бўлими ўз матбуот-марказида туғишни саҳналаштирди. Журналистлар    “боланинг отаси уйланишдан бош тортган 17 ёшли қиз”нинг туғиши воқеасидан қисқа видео олишган.

Акаевнинг келиши

Қирғиз тилидаги Gezit.kg  электрон газетаси биринчи апрель хазили тариқасида Қирғизистоннинг биринчи президенти Аска Акаевни танлаган. Нашр унинг Қирғизистонга келаётганини маълум қилди.

“Агар Оқ уйда гапирилаётганига ишонилса, Акаев ўз совчиларидан хабар олгани келди. Уни Роза Отунбаева кутиб олишига келишилган”, —деб ёзади Gezit.kg.

Айрим ўқувчилар янгиликка ишонишган, айримлар Акаев ўзи билан бирга бошқа тахтдан тушурилган президент — Курманбек Бакиевни олиб келиши кераклигини айтишган.

Ҳукумат раҳбари истеъфоси

“Фабула” газетаси премьер-министр Темира Сариев истеъфоси мавзусига хазил қилган.

Бу янгилик 1-апрел кунига махсус тайёрлангани тўғрисидаги огоҳлантириш билан берилган.

“Шундай қилиб президент кутилмаганда бир ҳафта аввал ариза ёзган ҳукумат раҳбари Темир Сариев истеъфосини қабул қилди”, — деб ёзади “Фабула”.