Видео: Ҳижобли эркин кураш устаси

1942

Мусулмон аёлининг рўмоли спорт билан шуғулланишга тўсиқ эмас, деб ҳисоблайди эркин кураш бўйича Осиё чемпионати совриндори Каним Бурхан қизи. Спортчи рўмолни ечиш ёки спортдан кетиш тўғрисидаги талабларга эътибор бермайди.

Каним Бурхан қизи 15 ёшидан бери эркин кураш билан шуғулланади. Ҳозир спортчи 18 ёшда, у Қирғиз-Турк “Манас” университетининг  физкультура ва спорт Олий мактабида тахсил олади.

Ёш спортчи рўмолли қизлар тўғрисидаги стереотиплар доирасида яшаётганидан афсусланмайди.  У рўмол қизларнинг спорт билан шуғулланишига халал беириши тўғрисидаги сўзларга қўшилмайди.

“Спорт аёлларнинг иши эмас!”,”Нега сен спорт факультетига топширдинг?”, “Хижобдаги қиз хам спорт билан шуғулланадими?” Кўпроқ менга шунақа саволлар беришади. Бироқ мен доимо, рўмолим ютуқларимга тўсиқ эмас, деб жавоб бераман”, — дейди Бурхан қизи.

Унга кўра, мусулмон аёли спорт билан шуғулланмаслиги керак деган сўзлар асоссиздир.  Бунга далил сифатида у пайғамбар Муҳаммад С.В. сўзларини келтиради.

“Пайғамбаримиз аёл киши билим олиши керак, янги кўникмалар олиши, ўқиши керак” деган, — дейди спортчи.

Бурхан қизининг айтишича, у спортга ёшликдан, отасининг машқ қилаётганини кўриб қизиқа бошлаган.

“Дадам Шарқ якка кураши бўйича қора белбоғ соҳиби. Мен ундан ўрнак олганман, у мени доимо ҳамма нарсада қўллаган. Қандайдир жисмоний машқлар қилишга харакат қилардим”, — дейди у.

Мактабни тугатиш чоғида у кўплаб махаллий мусобақалар ғолиби бўлган. 2013-йил Қирғизистон чемпионатида ғолиб бўлгач, спортчи эркин кураш бўйича мураббий бўлган. 2015-йилада Бурхан қизи Мьянмеда бўлиб ўтган ёшлар орасидаги эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Спортчи жангларга рўмолда тушади. Мураббийлар ва танишлари унинг ташқи кўринишига тушуниш билан қарашади.

“Бизда намоз ўқувчи тўрт қиз шуғулланади. Каним эркин кураш билан чекланиб қолмай дзюдо ва самбога ҳам боради. “48 кг оғирликкача бўлган ўз вазнида залимиздаги энг кучли қизлардан бири. Яқинда Қирғизистон олийгоҳлари ўртасида универсиада бўлиб ўтади ва биз Канимга умид қиламиз”, — дейди унинг дзюдо бўйича тренери Абас Тинаев.

Каним Буркан қизи келажакда кураш бўйича қизлар мураббийси бўлишни орзу қилади ва шу йўл билан Қирғизистонда спортни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи.

Муаллиф: Айзирек Джусупова
 Видео: Нурсейит Толонбай уулу
Монтаж: Азат Рузиев