"Мегаком" абонентлари ширкат улардан сўрамай пулли хизматларга ўтказаётганидан норози

856

Мегаком уяли алоқа оператори абонентларига “Алоқада” ( “На связи”) деган хизмат қўшиб, бу учун кунига 1 сом 17 тийиндан тўлам олиб турган. Кун сайин олиниб турган бу тўлам ҳақида билган мижозлари ўз норозиликларини билдиришмоқда. Ширкатдан абонент тўлам ҳақидаги маълумот ОАВларида айтилиб, уяли операторнинг жўнатган СМС-маълумотларида кўрсатилганини айтишди.

Норози фикрларни ўз ичига олган билдирувлар "Фейсбук" ижтимоий тармоғида 2016-йилнинг март ойи охирларидан бошлаб пайдо бўла бошлаган.

Компания мижозлари одатдагидан кўп тўлашаётганини сезишган — ой сўнгида алоқа ҳисобига   35-36 сомни ташкил қилган қўшимча хизматларнинг нархлари ҳам қўшилган. Ўрганилгандан сўнг абонентларни  уларнинг розилигисиз оператор тарафидан автоматик тарзда қўшилган “Алоқада” деган янги хизматга тўлаётани маълум бўлган.

“Мантиқан ўйлаб кўрсак, сизга айтмай туриб,розилигингизсиз қўшилган, шу билан бирга уни фойдаланаётганингизни билмай, тўлов олинаётганлиги факти яширилган нарсани тижорий “хизмат” деб айтиш мумкин эмас” , — деб ёзади  Алима Нургазиева исмли “Фейсбук” қўлланувчиси ўз саҳифасида.

Megacom компанияси “Алоқада”  хизматини 2016 йилнинг март ойи аввалида киргизган. Унинг ёрдами билан абонентлар уларга қўнғироқ қилган одамларга қайта алоқада бўлганини эслатиб, бошқа абонентлардан овозли билдирувларни қабул қилиш имкониятларига эга бўлишади.

Хизматнинг ўзига қўшилиш бепул, бироқ абонент тўлови мавжуд бўлган. У тўлов тўғрисида абонентлар ойнинг сўнгида, алоқа ҳисобларини текширгандагина билишган. Хизмат учун тўлов кунига 1 сом 17 тийинни ёки ойига 35-36 сомни ташкил қилган. Компания абонентларининг умумий сони уч миллиондан ошиқ эканини ҳисобга олсак, у ҳолда мазкур хизмат орқали”Мегаком” ойига 105 миллиондан ошиқ сом топиш имконига эга.

“Мегаком” вакиллари Kloop.kg билан суҳбатда ҳар бир хизматни қўшиш уни ишга оширишдан ўн кун аввал оммавий ахборот воситаларидаги эълонлар билан маълумланишини айтишди.

“Барча абонентларга СМС-билдирув ва ўзгаришлар ҳақида ОАВ орқали хабар қилинган. Хизматларнинг, янги опцияларнинг доимий ривожланиши билан яна янги хизматлар спектрларини таклиф қилиш мақсадида хизматлар тўлиқланиб туриши мумкин. Агар хизмат кўрсатиш шартлари Сизни қониқтирмаса, сиз уни *970*0#  сонларини териб ўчиришингиз мумкин. Тушунганингиз учун рахмат”,  — деб ёзилган компаниянинг расмий мактубида.

Бироқ  “Мегаком”нинг СМС-маълумотида абонент тўлови тўғрисида маълумот кўрсатилмаган. Компаниянинг матбуот хизматидан абонентлар  *971 номерига қўнғироқ қилиб, абонент тўлови ҳақида ўзлари маълумот олишлари керак эди деб айтишди.

“Мегаком” — мижозларининг рухсатисиз ҳам пулли хизматига қўшган ёлғиз уяли алоқа оператори эмас. “Билайн” алоқа операторининг абонентлари гудокларнинг ўрнига таниқли бир қўшиқни ўрнатувчи “Салам” хизмати учун кунига 1 сом 95 тийиндан тўлашган.

“О!” алоқа операторининг шу каби  “ЗвонОК” хизмати тариф режаларининг бирига ўтишда автоматик тарзда дарров қўшилади. Абонент хизмат билан 30 кун бепул фойдаланади, бироқ  31-кундан бошлаб кунига  1 сом 99 тийиндан тўлай бошлайди.

“Мегаком” — уч миллиондан ошиқ мижози бор ҳамда Қирғизистон ҳудудининг деярлик тўлиғи билан эгаллаган уч йирик алоқа операторининг бири.

Компания 2010 йили бошқа операторлар билан бирга  — “Билайн”, “Некси”, “О!” — уяли телефонлардан чиққан ҳар бир қўнғироқ учун 60 тийиндан олиш тизимини киргизган. Бу тўлов иккинчи абонентнинг жавоб бериш бермаслигидан қатъий назар олиб турилган. Ўша пайтда бу ахоли ўртасида норозиликларни келтириб чиқариб, 7 апрелдаги инқилобга олиб борган сабаблардан бири қатори саналган. Ўлкада ҳукумат алмашиб, Вақтли ҳукумат декретидан кейин 2010 йилнинг 10 апрелидан бошлаб уяли алоқа операторлар мазкур тўламни йўқ қилган.