Ола-Буқа: Маҳаллий аҳоли Чотқол сойидан қандай қилиб олтин қазишмоқда?

1322

Ола-Буқа районининг яшовчиларидан иборат гуруҳ Чатқал сойининг қирғоқларидан ноқонуний тарзда олтин қазиш билан пул топишади. Топган олтинларини улар заргарларга бир граммини икки минг сомдан сотишади.

Ўрта-Тўқай қишлоғининг яшовчиси Акилбек Карабаев олти йилдан бери қонунсиз олтин қазиш билан шуғулланади. Олтин чиққан ер Жалолобод вилоятининг Олабуқа районида, Чатқал сойининг қирғиз-ўзбек чегарасидан узоқроқдаги қисмининг этакларида жойлашган.

“Энг омадли кунлари биз ўнг граммга яқин олтин топамиз”, — дейди у.

Photo_zoloto_04

Заргарлар уларни олтинининг бир граммини икки минг сомга баҳолашади. Карабаевнинг айтишича, бунга қарамай олтин қазувчиларнинг ҳеч кимиси бойиб кетмаган — унинг олтин қазиб топган пулининг бари оиласини ва тўрт фарзандини боқишга кетади.

Photo_zoloto_01

Маҳаллий яшовчиларнинг айтишларича, олдин бу ҳудудда араб ва хитой ширкатлари олтин қазиш билан шуғулланган. Сўнгги йиллари бу ерда хитой ширкатлари олтин қазишга харкат қилишган, бироқ маҳаллий аҳоли уларни экологияни бузишда айблаб, қувиб чиқаришган.

“Ҳозир биз улардан қолганларини қазиб олаяпмиз. Бошқа иш йўқ. Оз бўлсада  [олтин қазиб ишлаяпмиз], бироқ биз бундай йўл билан оилаларимизни боқаяпмиз“, — деди яна бир олтин қазувчи Таштан Таникулов.

Photo_zoloto_02

Ўрта-Тўқай қишлоғида олтин қазиш билан икки юзга яқин одам шуғулланади. Орасида олтинни махсус техника билан қазиб олувчилар ҳам бор  — улар маҳаллий ҳукуматнинг рухсати билан фаолият юритишади, бироқ олтин қазувчиларнинг аксарияти ноқонуний ишлайди.

Photo_zoloto_01

“Ер ости бойликлари” қонунининг 9-бандига кўра, улар олтин қазиш ишларига маҳаллий ҳукуматдан расмий рухсат олиниши керак, лекин бу ердаги қонунсиз ишларни ҳеч ким назорат қилмайди.

Чатқал сойи қирғиз -ўзбек чеграсининг Чаласарт ҳудудидаги аниқланмаган ҳудудда низоли вазиятининг пайдо бўлишига сабаблардан бири бўлган Косонсой сув омборига бориб қуйилади. 18 мартда Ўзбекистон бу ҳудудга ўз аскарлари билан харбий техникаларини жойлаштирган. Эртасига қирғиз тараф ҳам шундай қадамга бориб, ўз ҳарбийлари билан БТР теҳникаларини чегарага яқин олиб бориб қўйишган.

Тарафларнинг ҳарбий техникалари билан аскар кучлари чегарада 26-мартга қадар туришиб, Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг чегара ходимларининг раҳбарлари уларни олиб кетиш тўғрисидаги келишувдан кейин чиқарилган.

Автор: Дастан Умоттегин
Видео: Азамат Каработоев