Видео: "Намба такси" ҳайдовчиси мижозга арматура билан ҳужум қилди

758

Kloop.kgнинг мухбири такси ҳайдовчисининг йўловчига ҳужум қилганига гувоҳ бўлди. “Намба такси” хизматининг ҳайдовчиси мижози билан айтишиб кетгандан сўнг уни арматура билан уришга ҳаракат қилган.

Диққат: Видеода одобсиз сўзлар бор

Воқеа 31-мартда кечки соат 21:00да бўлди — такси ҳайдовчиси Kloop.kgнинг мухбири билан унинг танишини олиб кетаётган маҳалда ўртада сўз чиқиб, у ўз йўловчиларининг ташқи кўринишига ва миллатига тил теккиза бошлаган.

Журналист Эльнура Алканованинг айтишича, ҳайдовчи йўловчиларнинг ўзини тўғри ва одоб билан олиб юриши ҳақдаги илтимосига эътибор қилмай, уларга қўпол жавоб қилган.

Алканова такси ҳайдовчисининг ҳаракатларини телефонга қайд қила бошлаган, бироқ у унинг қўлига туртиб, телефонини тушириб юборган.

“Кейин ҳайдовчи машинани дарров тўхтатиб, арматура кўтариб ташқарига чиқди. Мен ҳам ташқарига чиқиб телефонимни ёндиришга харакат қилдим, ўша маҳалда ҳайдовчи дўстимни арматура билан уришга уринди. Дўстим уни қучоқлаб, қўлларини харакатлантиришига йўл бермади, мен бориб арматурани тортиб олдим”, — деди у.

Воқаедан кейин йўловчилар милицияга мурожаат қилишиб, такси ҳайдовчисига қарши ариза ёзишган.

“Намба такси”нинг бош директори Улукман Карабукаев Kloop.kgга  компания ички текширув бошлаганини айтди.

“Namba Taxi буни ҳаддан ошган ҳодиса деб ҳисоблайди ва тегишли органларни жалб қилиш билан текширув ишларини олиб боришга харакат қилади. Шу билан бирга  Namba Taxi компанияси воқеанинг қандай бўлганини аниқлаш учун қўлдан келган барча ёрдамини беради.  Биз Kloop.kgнинг таҳририяти билан алоқада бўламиз ва текширув ишлари бўйича янги маълумотларни бериб турамиз”, — деди у.