27-мартда Қозоғистоннинг Bek Air авиакомпаниясининг самолёти Остонда хавфли вазиятда қўнишни амалга оширди. Унга олдинги ғилдиракларнинг тўлиқ очилмай қолгани сабаб бўлган. Самолётда 116 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Ноқулай вазиятдаги қўнишдан жабрланганлар бўлмади.
27-март куни эрталаб Bek Air авиакомпаниясининг Fokker 100 русумидаги самолёти Қизилўрдадан учган бўлиб, Остона шаҳри аэропотига фавқулодда қўнишни амалга оширган. Ҳодисага сабаб сифатида олдинги ғилдираклар чиқмай қолгани айтилган.
Олдинги ғилдираги йўқ, бир томонга оғган самолётнинг видеоси ўша куннинг ўзидаёқ интернетга тарқади.
Остонанинг шаҳар прокуратураси берган маълумотга кўра, самолётда 116 йўловчи ҳамда 5 экипаж ъзоси бўлган. Қозоғистон Ички ишлар минстрлигининг расмий вакили Руслан Иманкулов самолётнинг хавфли қўниши оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаганини эълон қилди.
Қозоғистоннинг Бош прокуратураси ўлканинг Жиноий кодексининг 344-моддасининг 1-бўлими (Ҳаво транспортини фойдаланишдаги ҳавфсизлик қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғади.
Қозоғистоннинг Инвестициялар ва ривожланиш бўйича минстрлигининг Фуқаролик авиация комитети техник текширувлар ниҳоясига етгунга қадар Bek Air авиакомпаниясига Fokker-100 самолётларидан фойдаланиш тақиқланди.
Самолёт пассажирларидан бири Алимжан Эрниязов маҳаллий B-News.kz ахборот агентлигига берган суҳбатида йўловчилар учувчини тақдирлаш тўғрисидаги петицияга имзо қўйганликларини билдирган. Унинг айтишича, экипаж, бортпроводниклари ҳамда ҳаво майдони ходимлари уюшқоқлик билан ишлашган.
“Биз қўнаётганда самолётни назоратга олиб, унга кўпик сочишди. Бу ҳеч кимнинг жабрланмай, самолётнинг ёниб кетмаслигини таъминлади деб ўйлайман. Албатта, қўринчли бўлди, бироқ эмоцияларни билдирмасликка уриндик” , — деган йўловчи.
Bek Air компаниясининг директорлар кенгаши раиси Нурлан Жумасултанов самолёт кизик талофат кўрганин ва уни таъмирлаш мумкинлигини билдирди.
Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги раҳбари Асит Исекешев ўз фейсбуки орқали фавқулодда қўнишни талофатларсиз амалга оширган самолёти экипажи давлат мукофотига тавсия этилганини маълум қилган.