Шаҳар кенгаши сайловлари: ҚСДП олти шаҳардан учтасида етакчилик қилмоқда

747

27-март куни бўлиб ўтган шаҳар кенгаши депутатлигига сайловларда президентнинг социал-демократлар партияси олти шаҳардан учтасида етакчилик қилмоқда: Ўш, Тўқмоқ ва Кеминда.

ҚСДП Ўш шаҳар кенгаши сайловларида етакчилик қилмоқда — дастлабки маълумотларга кўра, партия сайловчиларнинг 30,6% овозини олган. Иккинчи ўринда  15,7% билан “Қирғизистон” партияси кетмоқда.

Учинчи ва тўртинчи ўринларни “Мекеним Кыргызстан” (11,8%) ва  “Республика — Ата-Журт” (9,7%) партияси, бешинчи ва олтинчи ўринни “Бир Бол” (8,5%) ҳамда “Онугуу–Прогресс” (8%) партияси эгаллади. Қолган партиялар  зарур бўлган 7 фоизлик овозни ола олмади.

ҚСДПда дастлабки маълумотлар бўйича Ўш шаҳар кенгашидаги 45 мандатли ўриннинг 20 мандати бўлади. Шаҳарда жами бўлиб 70 минг. 651 одам овоз берган.

Қоракўлда “Табылга” партияси 28.51% овоз билан етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда “Кыргызстан” – 10.25%, учинчи ва тўртинчи ўринни “Республика – Ата-Журт”  8.89% ва “Онугуу-Прогресс” 8.31% овоз билан эгаллади;

Майлису шаҳрида “Республика — Ата-Журт” (40,2%), ҚСДП (37.98%), “Онугуу-Прогресс” (9.97%), “Ата-Мекен” (7.91%) овоз олди.

Балиқчи шаҳрида — “Замандаш” (20.87%), “Кыргызстан” (13.42%), “Республика – Ата-Журт” (11.25%), ҚСДП (11.11%), “Онугуу-Прогресс” (9.46%) овоз олди.

Тўқмоқда — ҚСДП (36.75%), “Кыргызстан” – 20.03%, “АК” адолат ва тараққиёт партияси” (11.79%), “Республика – Ата-Журт” – 10.45%.

Кеминда ҳам 35.74% овоз билан социал-демократлар етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда “Республика – Ата-Журт” 17.42%, сўнгра   “Замандаш”» – 10.13%, “Онугуу-Прогресс” – 8.50%, “Улуу Кыргызстан” – 8.37%.

Сайловда жами рўйҳатга олинган 264 минг сайловчининг 56% иштирок этган. Овоз бериш биометрик маълумотлар билан амалга оширилди — автоматик урна сайловчилар овозларини ўзи ҳисоблади.

МСК раиси Туйганали Абдраимовнинг айтишича, сайловлар  “нормал режимда” ўтди.

12899545_989098444508280_1896990733_o

“Сайловлар бахтсиз ходисаларсиз ўтди, фақат сайлов бошланишида апаратура билан боғлик озгина муаммолар бўлган.  Выборы прошли без особых происшествий, только вначале были небольшие проблемы с аппаратурой. Шаффофроқ сайловлар бўлмаган”, — дейди у.

Унинг сўзларига кўра,  ҳудудий сайлов комиссиялари кейинги уч кун давомида аризаларни қабул қилади, шундан сўнг кейинги уч кун аризалар учун МСК очиқ бўлади.

Шаҳар кенгаши сайловлари билан бир пайтнинг ўзида 27-март куни қишлоқ кенгаши депутатлигига овоз бериш ҳам бўлиб ўтди— МСК бу бўйича натижаларни кейинроқ эълон қилишга ваъда берди.

Сайловда иштирок этиш учун жами 24 партия рўйҳатга олинган. Сайлов натижаларининг якуний натижаси қўлда ҳисобланади.

Аввалги сайловлар — республика парламентига — 4-октябрда бўлиб ўтган. Ўшанда ҚСДП ҳозиргидай мандатларнинг асосий қисмини эгаллаганди  — 120 мандатдан  38ини. “Республика — Ата-Журт” 28 мандат, “Кыргызстан” партияси — 18, “Онугуу-Прогресс” — 13, “Бир Бол” – 12 ва “Ата Мекен” – 11 мандат олган.