ЖТРК муҳолифатчининг “Ўзбекистон махсус хизматлари” билан алоқаси тўғрисидаги кўрсатувни намойиш қилди

873

Жамоатчилик телерадиокорпорацияси (ЖТРК) қўлга олинган муҳолифат аъзоларидан бири Эрнест Карибековни “Ўзбекистон махсус хизматлари” билан боғлаган кўрсатув намойиш қилди.

16 дақиқалик сюжет 27-март куни ЖТРКнинг якшанба кунги эфирига берилган. Кўрсатув ёзуви канал сайтига қўйилган бироқ кейинчалик, кейинги куннинг иккинчи ярмида сайтдан олинган.

Сюжетда Эрнест Карибековнинг Қирғизистонда ҳукумат алмашадиган бўлса  лавозимларни бўлиштириш тўғрисидаги гапларининг аудио ёзуви берилади. Бу аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги ҳозирча тасдиқланмаган.

ЖТРКси Карибековнинг “Ўзбекистон махсус хизматлари” билан алоқаси бўлиши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Бунга далил сифатида Карибековнинг электрон почтасидаги хатлар скриншоти ва муҳолифатчининг қандайдир Фарход Парпиев билан учрашуви акс этган видео келтирилади.

“Парпиевнинг айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқаси бор. Фарход Парпиев шунингдек “Салим Бой” номи билан машхур кримавторитет Салим Абдувалиевнинг ишончли кишиларидан бўлиб ҳисобланади. Маълумки, Ўзбекистонда жиноят олами ўзбек махсус хизматлари назоратида туради”,— деб маълум қилади ЖТРК.

Сюжет муаллифлари кадр ортида, Карибеков сўнгги йилларда Қирғизистон манфаатларини ҳимоя қилмаганини айтишади. Улар бунга мисол тариқасида муҳолифатчининг энергетик хавфсизлик масаласида ҳукуматни танқид қилган мақолаларини келтиришади.

“Манбаларимизнинг маълум қилишича, У (Карибеков) миллий хавфсизлик органлари эътиборини яқиндагина тортган. У  ҳукумат апарати қошидаги иссиқлик-энергетик  комплекс бўлим раҳбари бўлиб турганида , у стратегик мухим аҳамиятга эга ва давлат сирларини олиш имконига эга бўлган”, — дейилади сюжетда.

Мақолани чиқариш чоғида сюжет материали ЖТРК сайтидан олиб ташланган эди. Кўмак кўрсатиш бўлимида Kloop.kg муҳбирига, сюжет бироз вақтдан кейин, ўзгартишлар киритилгач яна қўйилишини айтишди. Бироқ айнан қандай ўзгаришлар эканини айтишмади.

Муҳолифатчиларнинг қўлга олиниши

Эрнест Карибеков  25 март куни муҳолифатчилар ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланаётган Бектур Асанов ва Кубаничбек Кадиров билан бирга қўлга олинган.  Улар 12 майга қадар тергов изоляторида сақланади.

Учаласи ҳам ҳукуматни алмаштириш тўғрисида гаплашилган суҳбатлари аудио ёзуви эълон қилингач қўлга олинган. Махсус хизматлар ёзувнинг хақиқийлигини тасдиқлашди. Бироқ муҳолифатчиларнинг ўзлари аудио ёзувлар монтаж эканини айтмоқда.

Карибеков, Асанов ва Кадиров қўлга олингач муҳолифат уларни озод этилиши учун бишкекда митинг ўтказишга ваъда берган эди.

Политолог Медет Тюлегеновга кўра, муҳолифатчилар Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқадор бўлмасликлари ҳам мумкин, бундай қарор эса митингларга сабаб бўлган қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин.

“Менимча, бу барча ўз фойдаси учун фойдаланган, чегарада юзага келган вазият билан боғлиқ. Муҳолифатнинг айрим аъзолари бундан фойдаланмай қўймади ва бу уларнинг қўшни давлат билан алоқадордай кўрсатди”, — деди Тологонов Kloop.kgга берган интервюсида.

У шунингдек, куч тизими ва суд системалари кўп ҳолларда амалдаги ҳукуматга сиёсий  содиқлигини намоён этишга уринишини қўшимча қилиб ўтди.

”Бу жиҳатдан ҳар қандай нуқсон бир оз бўлсада тангликни пайдо қилиши мумкин. Сиёсий қатағонлар учун ҳукумат ресурларини фойдаланиш адолатсизлиги кучаяётгандек сезилиши мумкин. Бу каби таҳлика бор ва буларга эътибор бермай қўйиш мумкин эмас” , — деди Тологонов.