Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат хизмати ўғирланган автомобилни хайдаб юрган ходимини ишдан бўшатди

890

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат органи ички текширув олиб бориб, унинг натижасида ўғирланган автомобилни фойдаланиб юрган тезкор хизмат ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда идора матубот хизмати билдирди.

Тергов ишларининг бошланишига Туркия фуқроси Эрхан Катаналпнинг Омбудсмен Аппаратига қилган мурожаати сабаб бўлган. У ўғирланган машинасини бошқа номер билан Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш хизмати ходими миниб юрганини билдирган.

Катаналп  2015 йили номаълум шахслар тарафидан ўғирланиб, қидирилаётган машинасини 2016 йилнинг мартида топган. Таҳминан 7 минг долларга баҳоланувчи “Мерседес-Бенц Е-240” русумидаги автомобил Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат органи биноси олдида тўхтаб турган.

Тезкор-қидирув тадбирларидан кейин милиция автомобил чиндан ҳам Катаналпга тегишли эканини аниқлаган. Техник паспортида кўрсатилган номерлари автомобилнинг ўз номерлари билан тўғри келган.

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат органининг ходимлари хизмат текширувини олиб боришиб, автомобилга алоқаси бўлган ходимни аниқлашган. Идоранинг матбуот хизматининг билдиришича, ходим ишдан бўшатилиб, унинг раҳбариятига ҳайфсан берилган. Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш хизмати расмий баёнотида ходимининг машинага қандай алоқаси бўлганини аниқ ёзмаган, бироқ  “у тезкор номерлардан ноқонуний фойдаланганлиги”ни билдирган.

Ҳозирча автомобил қайси йўл билан Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш химати ходимида бўлиб қолгани номаълум. Тергов идора ходимларини сўроқ қилиб, уч версияни аниқлашган.

Таҳминлардан бири бўйича, ходимлар уни 5 минг долларга сотиб олишган. Иккинчи таҳминга кўра, уни қарзга олишган, учинчи версияда эса автомобилни гаровхонадан сотиб олишгани айтилади.

Милиция ўғирлашга алоқаси бўлиши мумкин бўлган шаҳсларни аниқлаш учун текширув ишларини давом эттирмоқда.

Фото: Википедия