Муҳолифатчи Саригулов МХДҚ сўроқ қилинди ва уй қамоғига чиқарилди

786

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 28-март куни ҳокимиятни босиб олишда гумонланаётган жамоатчилик фаоли Дастан Саригуловни қўлга олди. Саригулов — ҳокимиятни босиб олиш тўғрисида суҳбатнинг аудио ёзуви интернетда эълон қилингандан кейин қўлга олинган тўртинчи муҳолифатчидир.

МХДҚ матбуот хизматининг маълумотига кўра, Саригулов 28-март куни, муҳолифатчилар тахминан митинглар уйиштириш орқали ҳукуматни босиб олишни режалангани айтилган ауди ёзувнинг элон қилинишидан кейин қўлга олинган.  Саригулов ўша куниёқ сўроқ қилинган ва суд уни тергов тугагунига қадар уй қамоғида қолдириш тўғрисида ҳукм чиқарган.

“Муҳолифат амал бўлиштирмоқда”, деб номланган аудио ёзувда муҳолифатчилар Эрнест Карибеков ва жамоат фаоли Дастан Саригулов бор.

Ёзувнинг хақиқийлиги ҳозирча тасдиқланмаган. Бироқ ҳозирда Карибеков машинада ўтириб олиб Дастан Саригуловга муҳолифатчилар билан сўнги учрашув тўғрисида ҳисобот бераётгани акс этган видео эълон қилинган.

“Тахминан 15 одам келди Кирк-чоро, Замир [Кочорбаев]. [Азимбек] Бекназаровнинг ўзи [учрашувни] олиб борди, ёнида бўлганлар унинг ёрдамчилари бўлган. Уларнинг исмини хотирлай олмайман, бироқ улар таниқли одамлар. Таклиф қилинганлардан Равшан Жэнбеков, Адил Турдукулов, Бектур Асанов ва Кубаничбек Кадиров келди… Биз бу ҳукуматни хайдаш кераклигига келишдик.  Учинчи апрель куни Бишкек ёки Ўшда митинг қилишни режалашди. Бироқ буни биз яқин кунларда ҳал қиламиз”, — дейди видеода Карибеков Саригуловга.

Саригуловнинг ўзи Sputnik.kgга берган интервьюсида гаплашганини инкор қилмади. Бироқ унинг сўзларига кўра, суҳбат бошқа руҳда ўтган — муҳолифатчлар ҳукуматни босиб олиш ва лавозимларни бўлиштироқчи эмас.

Унинг ҳамкасби Эрнест Карибеков вақтинча сақлаш изоляторида сақланмоқда.  У аввалроқ, 25-март куни, МХДҚга муҳолифатчилар бектур Асанов ҳамда Кубаничбек Кадиров олиб келинганидан сўнг қўлга олинган. Уччови ҳам гўёки улар ҳукуматни босиб олишни режалаштирган суҳбатлари чоп этилгач қўлга олинган.

Махсус хизматлар ёзувнинг хақиқийлигини тасдиқлашди. Бироқ муҳолифатчиларнинг ўзлари аудио монтаж қилинганини айтмоқда. Қўлга олинганлар 12-майга қадар тергов изоляторида сақланади.