Покистон: Лахор шаҳридаги портлаш натижасида қарийб 70 одам вафот этди

786

Покистоннинг Лахор шаҳри марказида 27- март куни бомба портлаши натижасида 70 одам вафот этди.  Маълум қилинишича, вафот этганларнинг 29 нафари  — болалардир. Ҳодиса жавобгарлигини “Толибон” ҳаракати ўзига олган.

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, портлашни террорчи-ҳудкуш амалга оширган. У Пенжоб провинциясининг Лахор шахри марказидаги болалар майдончаси яқинида ўзини портлатган.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, 27- март куни эрталаб содир бўлган портлаш натижасида, 70дан кам бўлмаган одам вафот этган, улардан 29 нафари  — болалардир. Британия алоқа корпорацияси маълумотига асосан, 28- март куни жабирланувчилар сони 190 одамдан ортган.

“РИА Новости” агентлигининг Хитойнинг “Синьхуа” агентлигига таяниб маълум қилишича, жабирланувчилар сони 300 кишига етган.

Ҳодиса жавобгарлигини “Толибон” ҳаракати ўзига олган. Ҳаракат вакили, акция атайин шаҳарнинг насронийлар кўп истиқомат қилувчи ҳудудида ўтказилиши режаланганини маълум қилган.

Маълумки, портлаш содир этилган ерда насронийлар Пасхани нишонлаш учун оиласи билан йиғилган.

Покистон президенти Мамнун Хуссаин бу воқеани “турли дин вакиллари истиқомат қилувчи мамлакатда низо чиқаришга ҳаракат” сифатида баҳолади.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Покистон ҳукуматини барча фуқаролар шу жумладан диний озчиликларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш учун максимат чоралар кўришга чақирди.

Панжоб провинциясига хавфсизлик назорати учун армия киритилди. Касалҳоналар кучайтирилган иш тартибига ўтказилган. Ҳукумат провинцияда 3 кунлик мотам эълон қилди.

Бундан аввалги террор ҳаракати март ойи ўрталарида, Покитоннинг Пешовор шаҳрида содир бўлганди. Ўшанда шаҳардаги автобус бекатида портлаш содир бўлган. Портловчи модда давлат ишчилари кетаётган автобус ўриндиғи остига қўйилганди. Теракт натижасида 15 одам вафот этган, яна 30 одам жароҳатланган.