Бишкекдаги велопойга очилишига 800 киши иштирок этди

890

Бишкек аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари расмий турда веломавсумни очишди. Оммавий юришга 800дан ошиқ велосипедчи қатнашиб, улар шаҳарни оралаб, ундан сўнг шаҳар четга чиқишди.

27-мартда Бишкекда  велосипедчиларнинг 2016-йилдаги илк оммавий юриши бўлди. Унга 800дан ортиқ киши қатнашиб, улар расмий турда веломавсумни очишди.

velo_09

velo_08velo_03

Юриш бошланган У. Салиеванинг эсталиги олдига келганлар орасида бишкекликлар, шунингдек бошқа шаҳарлар ҳамда давлатлардан келганлар ҳам бўлди.

velo_04velo_02velo_06

Велоюриш иштирокчилари юриш марраси бўлган Жанубий дарвозагага қадар боришди. Йўл тепаликка қараб кетганлиги боис велосипедчиларнинг бир қисми сўнгги нуқтагача ета олишмади.

Велоюриш ташкилотчиларидан бири Егор Паньшин тадбир йил ўтган сари оммавий тус олаётганини айтди. Агар  2009-йили ўтган биринчи юришга бўлгани 30 киши қатнашган бўлса, бугун шаҳар кўчаларига 800дан ошиқ велосипедчи чиқди.

Веломаршга қатнашган  Хьюго Дюбуа Қирғизистонда “Тур де Франстин” (100 йилдан бери Францияда ўтказиб келинаётган дунёдаги энг машҳур велопойга) даражасидаги мусобақларни ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.

“Мен соғлом турмуш тарзини қўллайман ва кўпича велосипед билан юраман. Менимча, агар Қирғизистон бир оз ҳаракат қилса, барча жиҳатдан биринчи бўлади. Бу ерда ажойиб атмосфера  — қуёш порлайди,атрофда табассум қилганлар кўп”, — деди у.

velo_05velo_13velo_01velo_11velo_07

Велопойгага биринчи марта қатнашган  Бегайим Жапаровага яхши кайфиятда бўлишга тадбирдаги дўстлари ёрдам беришган.

“Мен кичиклигимдан бери велосипед минаман ва бундан кейин барча велопойгаларга қатнашишга харкат қиламан, бу ростдан ҳам фойдали” , — деб ваъда берди у.

Маррадаги бир оз ҳордиқдан кейин велосипедчилар Орто-Сай қишлоғидаги  Боз-Болток тоғига пикникка йўл олишди.