Муҳолифатчиларга нисбатан маҳкама: Карибеков 12- майгача ҳибсда қолади

875

Биринчи май туман суди муҳолифатчи Эрнест Карибековни 12- майга қадар хибсда сақланиши тўғрисида ҳукм чиқарди. Бир кун аввал суд Бектур Асанова ҳамда Қубаничбек Кадировга шундай ҳукм чиқарганди. Учаласи ҳам ҳукуматни босиб олишни режалаганликда гумонланмоқда.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди муҳолифатчи Эрнест Карибековни 12- майга қадар МХДҚ ҳибсхонасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди  —  мажлисга  суд дарвозалари олдида “Карибеков айбдор эмас” ва “Карибековга озодлик”, деб ёзилган плакатларни кўтариб олган айбланувчининг яқинлари киритилмади.

Бир кун аввал, 26-март куни, шу суд Жалолобод вилояти экс губернатори Бектур Асанов экс депутат Қубаничбек Кадировларга нисбатан шундай қарор қабул қилган.

Ҳибсхонада сақланаётган муҳолифатчилар адвокатлари суд қарори юзасидан Бишкек шаҳар судига арзланмоқчи.

Қадиров ва Асанов 24-март куни муҳолифатнинг “Республика” газетаси идорасида қўлга олинган. Улар МХДҚ биносида судгача ушлаб турилган.

Муҳолифатчиларнинг қўлга олинишига Bulbul ва YouTube видеосервисида эълон қилинган аудиоёзувлар сабаб бўлди. Ёзувда Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов, собиқ депутат Қубаничбек Қадиров ва муваққат ҳукумат ички ишлар вазирининг собиқ ёрдамчиси Дуулатбек Турдуналиев амалдаги ҳукуматни “тахтдан тушуришни” муҳокама қилади.

Қирғизистон Жиноий Кодексининг 295 моддаси “Ҳокимиятни куч билан босиб олиш ёки ҳокимиятни куч билан ушлаб туриш” бўйича жиноий иш очилган.

25- март куни Эрнест Карибеков қўлга олинган. Унга ҳам ҳокимиятни босиб олишни режалаш айби қўйилмоқда.

Моддага мувофиқ, айбланувчилар 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.