Муҳолифатчиларга нисбатан маҳкама: Қадиров ва Асанов 12 майгача ҳибсда қолади

824

Бишкекнинг Биринчи май туман суди ҳукуматни босиб олишни режалаганликда айбланаётган муҳолифатчилар Бектур Асанов ва Қубаничбек Қадировларни 12 майга қадар ҳибсда сақлаш тўғрисида ҳулоса чиқарди. Уларнинг қўлга олинишига, гўёки уларнинг митинглар уюштириш ва ҳукуматни босиб олиш тўғрисида видеонинг тарқалиши сабаб бўлди.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғинда Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов ва собиқ депутат Қубаничбек Қадировни бир ярим ойга ҳибсда қолдиришга қарор қилди.

Муҳолифатчилар 12-майга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хибсхонасида сақланади.

3

Суднинг ёпиқ ўтган йиғинига қўлга олинган шахслар қариндошлари ва тарафдорлари, шунингдек журналистлар киритилмади. Биринчи май туман суди биноси олдига муҳолифатчиларнинг элликдан ортиқ қариндош ва тарафдори йиғилганди.

31

Фаол Тимур Саралаевнинг Kloop.kgга айтишича, куни кеча қўлга олинган “Ор-Номус” партиясининг собиқ аъзоси Эрнест Карибеков судга олиб келинмади.

Қадиров ва Асанов 24-март куни муҳолифатнинг “Республика” газетаси идорасида қўлга олинган. Улар МХДҚ биносида судгача ушлаб турилган.

Муҳолифатчиларнинг қўлга олинишига Bulbul ва YouTube видеосервисида эълон қилинган аудиоёзувлар сабаб бўлди. Ёзувда Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов, собиқ депутат Қубаничбек Қадиров ва муваққат ҳукумат ички ишлар вазирининг собиқ ёрдамчиси Дуулатбек Турдуналиев амалдаги ҳукуматни “тахтдан тушуришни” муҳокама қилади.

Қирғизистон Жиноий Кодексининг 295 моддаси “Ҳокимиятни куч билан босиб олиш ёки ҳокимиятни куч билан ушлаб туриш” бўйича жиноий иш очилган. Айбланувчилар 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Фото: Адиль Турдукулов