Ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш гумони билан учинчи муҳолифатчи қўлга олинди

706

Муҳолифатчилар ҳукуматни қулатиш бўйича режаларни муҳокама қилишаётгани айтилиб, интернетда тарқаган аудио ёзувга боғлиқ қўзғалган жиноий иш бўйича “Ар-Намыс партиясининг олдинги аъзоси  Эрнест Карибеков қўлга олинди.

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси муҳолифатчи ҳамда”Ар-Намыс” партиясининг собиқ аъзоси Эрнест Карибековни сўроқ қилмоқда.

Уни қўлга олиш Жалол-Обод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов, экс-депутат Кубаничбек Кадиров ҳамда вақтли ҳукуматнинг ишлар минтсрининг аввалги ўрин босари   Дуулатбек Турдуналиев ҳозирги ҳукуматни қулатиш бўйича режаларни муҳокама қилган аудио ёзувга алоқадор жиноий иш доирасида санкцияланган.

BulBul видеосервисида эълон қилинган аудиода Карибекова йўқ ва у ҳақида сўз ҳам бўлмаган. МҲДҚдан унинг ишга қандай алоқаси борлиги ҳақида аниқ бир маълумот беришмаган.

24-мартда муҳолифатчи “Республика” газетасининг идорасида Кадиров билан Асанов қўлга олинган. Улар ҳозирда ҳам МҲДҚнинг биносида сўроқ беришмоқда. Уларга қарши Жиноий кодекснинг 295-моддасида кўрсатилган “Ҳукуматни куч билан босиб олиш” бўйичажиноий иш қўзғалган.

Мазкур моддага кўра, қўлга олинганлар 12 йилдан 20 йилга қадар озодлигидан маҳрум этилиши мумкин.