Ўзбекистон баҳсли чегара ҳудудидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетди

846

Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Райимберди Дуйшембиев ва унинг ўзбек хамкасби Рустам Эминжановнинг учрашувидан сўнг томонлар Чаласарт бахсли участкасидан бронетранспортер ҳамда аскарларни чиқарди.

26-март куни соат  8:00да Ўзбекистон чегарадан икки бронетранспортер ва харбийларни чиқарди. Шундан сўнг қирғиз томони ҳам шундай қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати матбуот-хизмати маълум қилди.

Қирғизистон ҳудудидаги “Қизилқия-автодорожний” чегара ўтказиш пунктида ўтган учрашувдан сўнг Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Райимберди Дуйшембиев ва унинг ўзбек хамкасби Рустам Эминжанов Ахси тумани Чаласарт ҳудудидаги бахсли ҳудуддан ҳарбийларни чиқаришга келишиб олишди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари чегарани нормал режимда қўриқлашга ўтди.

“Қадамжой-автодорожний” ва “Қизилқия-автодорожний” чегара ўтказиш пунктлари ва ҳаво каридорлари очиқ.

Қирғиз-ўзбек чегарасида вазиятнинг таранглашуви

Ўзбекистон 18-март куни Ахси тумани Чаласарт ҳудудидаги чегарага икки бронетраспортер, икки КамАз ва тахминан 40 нафар харбийларни жойлаштирди.

Бу Қирғизистон ўзбекистонлик мутахассисларни Косонсой сув омбоидаа таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўз ҳудудига киритмаганидан сўнг юз берди.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги дарҳол чегарадаги блок постларни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди. Бунга жавобан Ўзбекистон Қирғизистонни ноқонуний тарзда бахсли ҳудудларни ўзлаштириб олишда айблади.

Қирғизистон ўзбек харбийлари иштирокига жавобан чегарага икки бронетранспортер ва харбийларни олиб келди.