Бишкекнинг ЙПХ раҳбари Зумрад Жанабаева қўлга олинди

936

Бишкекнинг Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) раҳбари Зумрад Жанабаева қўлга олинди ва тергов изоляторига киритилди.

Бишкек шаҳар Йўл-патрул хизмати раҳбари лавозимида ишлаган Зумрад Жанабаева 24-март куни қўлга олинди.

Бишкек ШИИБ матбуот-хизматининг маълум қилишича, Жанабаева сақтинча сақлаш тергоа изоляторига киритилган.

Матбуот-хизмати вакилининг маълум қилишича, қўлга олиш ишлари Октябр прокуротураси ҳодимлари томонидан ўтказилган ва улар бу ишни олиб бормоқда.

Қўлга олиш сабаблари ҳозирча номаълум — Бош прокуротура матбуот-хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

ЙПХ матбуот-хизмати, қўлга олиш сабабларини изоҳлай олмаслигини айтди.

Аввал, 23-март куни, Бишкек ЙПХнинг кадрлар бўлими раҳбари Жилдиз Тулеева қўлга олинган.

Жанабаева лавозимини суистеъмол қилишда гумонланаяпти  — у ЙТХни олдинги кун билан кўрсатгани учун айбланаётган ЙПХ ҳодимини ишдан бўшатганликда айбланмоқда.

Унга ва Тулеевага нисбатан жиноий иш қўзғатилган.