Ахси: Намойишчилар бошқа давлатларни Ўзбекистон билан чегара можаросига аралашувга чақирди

842

Қирғизистон жанубидаги Карвон шаҳрида бўлиб ўтган митинг иштирокчилари бошқа давлатлар ва ҳалқаро иттифоқларни Ўзбекистон билан аниқланмаган чегара қисми бўйича можарога аралашишга чақирди.

Муҳолифатнинг “ҳукумат ҳаракатсизлигига” қарши митинги 22 март куни Жалолобод вилояти Ахси тумани Карвон шаҳрида бўлиб ўтди. Турли маълумотлар бўйича акцияга 500дан 2500гача одам келган.

Иштирокчилар митинг натижалари бўйича резолюция қабул қилишди. Унда  иштирокчилар Ўзбекистон ҳаракатини чегара тўғрисида қабул қилинган келишимларни бузиш деб ҳисоблашни ва халқаро иттифоқлар ҳамда бошқа давлатларни можарога аралашишга чақиришган.

“Биз очиқчасига халқаро ташкилотлар ва БМТга биздан оталаримиз ва боболаримиз кўзrezolyutsiya-1-287x400 қорачиғидай асраган ерларни тортиб олишга йўл қўймаслигимизни маълум қиламиз ва  уларга Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида очиқча низога йўл қўймаслик бўйича илтимос билан мурожаат қиламиз”, — дейилади резолюцияда.

Чегаранинг бахсли ҳудудидаги таранг вазият Қирғизистон  ўзбек мутаҳасисларини Ўрта-Тўқўй сув омборида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўз ҳудудига ўтказмаганидан кейин содир бўлди. Бунга жавобан Ўзбекистон чегарага техника ва харбийларни олиб келди. Қирғизистон анологик ҳаракат қилди.

Муҳолифат бу вазиятнинг юзага келишига аввалом бор амалдаги ҳукуматни айблади. Улар фикрича, ҳукумат қўшни давлатлар билан ташқи сиёсатни изга сололмаган.

Премьер-министрнинг матбуот котиби Бақит Асанов ўз вақтида Kloop.kgга Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар давом этаётганини ва ҳукумат раҳбари Темир Сариев чегара масалаларини дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақиришини маълум қилди.

“Айни дамда теришли давлат тизимлари ушбу масалани ҳал қилиш устида ишламоқда”, — деди у.

Митинг иштирокчилари ҳукуматдан улар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ушбу масалани у тинчлик йўли билан ҳал қилишини сўраб мурожаат қилишини талаб қилишди.

Ахсида митинг
Ахси туманининг Карвон шаҳридаги митинг 22 март куни соат 11:00да бошланиб 14:00да якунланди. Митинг в городе Кербен Аксыйского района начался в 11:00 и закончился в 14:00 часов 22 марта. Турли маълумотлар бўйича акцияга 500дан 2500гача одам келган.

1-9

Митинга бошқа одамлардан ташқари “Республика-Ата-Журт” партияси раҳбари ўринбосари Қамчибек Ташиев, Миллий муҳолифат ҳаракати аъзоси Бектур Асанов келди.

Премьер-министр Темир Сариев митинг иштирокчилари билан суҳбатлашди ва Қирғизистон ҳукумати Коллектив хавсизлик ташкилотига аъзо давлатларга Ўзбекистон билан масаланинг ҳал қилинишида ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтди.

“Аниқланмаган участкалар халқаро стандартларга биноан тасдиқланини лозим, ва ҳеч ким бу талабларни бузмаслиги керак. Биздан бугунги кунда бир нарса талаб қилинади – аниқ маълумот бериш. Бироқ шуни унутмаслик керакки, чегара масалаларида биз гапириришимиз мумкин бўлмаган масалалар бор.  Бизда барча масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун барча зарурий ҳужжатлар бор”, — дея маълум қилди Сариев.

Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, Қирғизистон ҳеч кимга “сантиметр ерини ҳам” бермайди. У шунингдек, “чегара масаласини хал қилиш масаласини инқоб қилиб митинг ўтказиш – бу сотқинлик” эканини айтди.

“Митингни ҳеч ким тақиқламайди […]  Келинглар ички душман бўлмайлик, биз бир бўлишимиз керак.  Бирдамликсиз биз ташқи сиёсий масалаларни ҳал қила олмаймиз”, — деди Сариев.

Собиқ Бош прокурор, ҳозирда муҳолифат сиёсатчиси Азимбек Бекназаровнинг маълум қилишича, ҳукумат чегара масаласини ҳал қила олмади, шунинг учун масалага Россия президенти Владимир Путин ва ҳалқаро жамоатчилик аралашиши керак.

“Ҳукуматимиз тенг сиёсат олиб боролмади. Бу [Чаласарт ҳудудидаги чегаранинг бахсли ҳудуди] қирғизларга тегишли бўлган белгиланган чегара. Бу ерда уачтка бахсли эканини айта олувчилар борми?” — деди у.

Митинг ташкилотчиларидан бири Адил Турдуқуловга кўра, митинг сўнгида провакатрлар сабабли вазият таранглашди.  Улар сўзга чиқувчилардан микрофонни тортиб олмоқчи бўлишди.

Унга кўра, ушбу митинг  — “24 март куни Ўшда ўтувчи “халқ қурултойининг биринчи босқичидир”.

Чегарадаги вазиятнинг таранглашуви.

Чегарадаги бахс 18 март куни, Ўзбекистон чегаранинг бахсли ҳудудига ўз харбийлари, икки бронетранспортер ва икки КамАз олиб келиши билан юзага келди.

Бу Қирғизистон  ўзбек мутаҳасисларини Ўрта-Тўқўй сув омборида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўз ҳудудига ўтказмагани ва бу каби ишлар олдиндан келишилган ҳолда амалга ошириш кераклигини айтганидан сўнг содир бўлди.

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистон Ташқи ишлар министрлигининг чегарадаги блок постларни олиш талаби билан юборган норозилик нотасига жавоб бермади шундан кейин, 19 март куни Қирғизистон чегара яқинига икки бронетранспортер ва харбийларни жойлади.

Томонлар 20 март куни харбийлар сонини 20дан 8 кишига озайтириш тўғрисида келишиб олишди. 22 март кунига қарата вазият ўзгаришсиз қолмоқда — чегара яқинида харбийлар ва зирхли техника турипти.