Ўш: ҳукумат сайловда жамоат тартибини сақлаш учун уч минг милиционер тайёрламоқда

714

 22-мартда Ўш вилоят ИИБси Ўш шаҳрининг марказий майдонига унинг яқинидаги шаҳар кенгашининг депутатларини сайлашда хавфсизликни таъминлаш мақсадида уч минг милиция ходимлари билан икки мингга яқин халқ қўшини вакилларини йиғади.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизматининг вакили Замир Сидиқов Kloop.kgга берган суҳбатида ҳуқуқ ҳимоя органларининг  27-мартда ўтувчи шаҳар кенгаш  сайловида хавфсизликни таъминлашга тайёрлашаётганини билдирди.

“Бу ҳар йили маълум бир сиёсий акциялардан олдин амалга оширилади.  Яқинда [маҳаллий кенгаш депутатларининг]сайлов”, — деди у.

Сидиқов тадбир муҳолифатнинг 24-мартга белгилаган митингига умуман алоқадор эмаслигини айтди. Унинг айтишича, йиғилишда милиционерларга ҳозирда кимларнинг қидирувда эканлигини ҳақида “маълумот берилди”.

“Мен буни митингга боғлиқ деб айтмайман. Улар [митинг ташкилотчилари] келиб, митинг ўтказишадида кетишади. Жамоат тартиби бузилмайди деб ўйлайман. Агар қонун бузарлик ҳолатлари бўлса улар жавобга тортилади” , — деб ишонтирди матбуот котиби.

Муҳолифатнинг жанубдаги митинги

22-мартда оппозиция вакиллари Жалолобод вилоятининг Ахси районидаги Карвон шаҳрида митинг ўтказишди. Милициянинг маълумотига кўра, унга 700 киши қатнашди, ташкилотчилар эса икки ярим минг иштирокчи бўлганини билдиришмоқда.

Акциянинг ўтказилишига қирғиз-ўзбек чегарасининг  Чаласарт ҳудудидаги вазият сабаб бўлган. 18-мартда мазкур ҳудудга Ўзбекистон икки БТР, икки КамАЗ ва қирққа яқин ҳарбийларини олиб кирган. Жавоб қатори Қирғизистон ҳам чегарага ҳарбий техникаси билан аскарларини жойлаштирган.

Муҳолифат харакатининг лидерлари   Камчибек Ташиев билан Азимбек Бекназаров бош бўлган митингда сўз сўзлаганлар ҳукуматдан вазиятни изга солиш бўйича чоралар кўришни талаб қилишди.

Якунида митингнинг иштирокчилари ҳалқаро ташкилотлар билан уюшмаларни, шунингдек МДҲ ўлкаларининг лидерларини Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги талашга аралашувга чақирувчи резолюция қабул қилишди.

Фото: «Азаттык»