Муҳолифат Ўшда қурултой ўтказмасликка қарор қилди

724

Ҳалқ йиғинининг уюштирувчилари Ўзбекистон билан бўлган чегарадаги вазият сабабли ва ҳукумат билан криминал томонидан бўлиши мумкин бўлган иғвогарликлар боис муҳолифат қурултойини ўтказмаслик қарорига келишди.

Оппозициянинг 24-мартга белгиланган Ўшдаги қурултойи ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда  Kloop.kgга қурултой ташкилотчиларидан бири Адил Турдукулов билдирди.

У қурултой бошқа кунга жилдирилмаганлигини, балки  “[ўзбекистон билан бўлган чегарадаги] ҳавфли вазиятда ҳукуматга ортиқча баҳона яратиб бермаслик учун ўтказмаслик қарори олинганини” таъкидлади.

Турдукулов шунингдек мухолифат 22-мартда Ўшнинг майдонида тизилган уч минг милиция ходимларини огоҳлантириш қатори қабул қилганини билдирди.

“Бу албатта бир намойишкарона акция бўлди, биринчи навбатда мухолифат учун. Ўшга келманглар, келсанглар [президент Алмазбек] Атамбаевни ўзининг норозилик акциясига чиққанларни тош билан уринглар деб айтган чақириғи каби у ерда чиндан ҳам бизни куч қўлланиш чоралари кутиб турибди дегандек”, — деди у.

Турдукуловнинг айтишича, оппозиция шунингдек криминал тарафдан уюштирилиши мумкин бўлган иғволардан хавфсирамоқда. У 22-мартда Ахси районинг Карвон шаҳрида ўтган қурултойда ҳам шу каби иғво ҳаракатлари бўлганини айтди.

У уюштирувчилар Ахсидаги норозилик тадбирида қабул қилинган резолюциянинг бажарилишини назорат қилиб турувчи мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишларини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Ахсидаги қурултой

22-мартда Ахси районининг Карвон шаҳрида мухолифат лидерларининг иштирокида қурултой ўтган. Унга шунингдек  премьер-министр Темир Сариев ҳам бориб, ЎЗбекистон билан бўлган чегара муаммоларини хал қилиш баҳонасида митинг ўтказишни фитначилик деб атаган.

Уюштирувчиларнинг маълумотига бўйича, тадбирга икки ярим мингдан ошиқ киши, милициянинг маълумотига кўра эса  — 700дан ошмаган киши қатнашган.

Якунида митингнинг иштирокчилари ҳалқаро ташкилотлар билан уюшмаларни, шунингдек МДҲ ўлкаларининг лидерларини Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги талашга аралашувга чақирувчи резолюция қабул қилишди.