Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар (КШХТ) икки томонлама харбийлар жойлаштирилиши билан қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазиятган “ташвиш билдирди”.
22-март куни КШХТга аъзо давлатлар Қирғизистон ташаббуси билан қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди ва “вазият таранглашувидан ташвиш билдиришди” Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги матбуот-хизмати маълум қилди.
Қирғизистоннинг доимий ва масъул вакили Аман Мамбетсеитов чиқишидан сўнг КШХТ аъзолари вазиятни кузатишга қарор қилишди.
Ўзбекистон музокараларда иштирок этмади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Тўқўн Мамитовнинг “Вести.kg” берган интервьюсида айтишича, аслида Ўзбекистон ташкилотга аъзо эмас, биироқ ҳужжатлар бўйича мамлакат аъзо ҳисобланади.
“КШХТни тарк этиш учун КШХТ котибиятига расмий огоҳлантириш юбориши керак, Ўзбекистон эса бундай қилмаган”, — деди Мамитов.
Учрашув бугун 23-мартда давом этади.
Қирғиз-ўзбек чегарасида вазиятнинг таранглашуви
Ўзбекистон 18-март куни Ахси тумани Чаласарт участкасидаги чегарага икки бронетраспортер,икки КамАз ва 40 нафарга яқин харбийлари жойлаштирди.
Бу Қирғизистон ўзбекистонлик мутаҳассисларни Ўрта-Тўқўй сув омборига таъмирлаш ишлари учун киритмаганидан кейин содир бўлди.
Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги дарҳол Ўзбекистон ҳукуматига нг чегарадаги блок постларни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди. Бироқ жавоб бўлмади. Эртаси куни Қирғизистон чегара яқинига икки бронетранспортер ва харбийларни жойлади.
Томонлар 20-март куни харбийлар сонини 20дан 8 кишига озайтириш тўғрисида келишиб олишди. Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаеванинг Kloop.kgга айтишича, “Қирғизистон бронетранспортерларини ўзбек томони олганидан кейингина олади”.
Давлат чегара ҳизмати матбуот хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, 22 март кунига вазият ўзгаришсиз қолмоқда— чегара чқинида икки томондан ҳам 10 ортиқ бўлмаган харбийлар ва иккитадан бронетанспортерлар турипди.
Коллектив хавфсизлик ташкилоти
Коллектив хавфсизлик ташкилоти (КШХТ) – МДХнинг саккиз давлатини бирлаштирувчи ҳудудий халқаро ташкилотдир.
Ташкилот тинчликни мустахкамлаш, барқарорлик, суверенитет ва аъзо давлатлар ҳудудий яхлитлигини қўллашни мақсад қилган.
Ташкилот уставида, агарда аъзо давлатлардан бири қайсидир давлат томонидан босимга учраса, бу барча иштирокчи давлатларга босим сифатида кўрилиши айтилган. Ва улар ўз навбатида унга харбий ёрдамни ҳам ҳисобга олган ҳолда барча керакли ёрдамни кўрсатишади.
Ҳозирда КШХТ Озарбайжон, Арманистон, Белорус, Грузия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон аъзодир.