“Мухолифатчилар” ҳукуматни эгаллаб олишни режалаштиргани ёзилган ёзув 22 март куни BulBul видео хостингида пайдо бўлди. Суҳбатда тахминан Ўшдаги қурултой ташкилотчилари Бектур Асанов, Қубаничбек Қадиров ва Дуулатбек Турдуналиев бор. ИИМ ёзувнинг хақиқийлигини текширмоқда.
Гўёки Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов, собиқ депутат Қубаничбек Қадиров ва мухтор ҳукуматнинг ички ишлар министри ёрдамчиси Дуулатбек Турдуналиев республиканинг барча ҳудудларида митинглар ташкил қилишни муҳокма қилган суҳбати BulBul видео хостингида пайдо бўлди.
Ёзув стенограммасига асосан, “Турдуналиев” ҳам ҳизматларини яқин кунларда ҳукуматни босиб олишга чақиради.
“Қўрқманглар, орқага қараманглар. Биласанми маълумот биринчи навбатда кимга боради? МХХгача [Миллий хавфсизлик хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси назарда тутилмоқда, — изох. тахририят.]. МХХдан кейин милицияга ва шундан кейин барча каналларга. Кейин радио орқали. Эшит, агарда эгаллай олсанг, бу сеники. Агар киролмасанг, унда кечирасан”, — дейилади ёзувда.
Режалаштирилаётган митинглардан ташқари ёзувда бир неча маротаба уят сўзлар билан сўкинилади.
Қирғизистон Ички ишлар министрлиги матбуот хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, экспертлар ёзувнинг хақиқийлигини текширишади. Уларга кўра, агар суҳбат хақиқий бўлиб чиқса, иш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ва прокуротурага ўтказиб берилади.
“Биз томондан ҳозир видеодаги овознинг хақиқийлиги текширилмоқда. Мутахассислар бу билан шуғулланади. Ҳозирча бу қанча вақт олиши маълум эмас”, — дейишди матбуот хизматида.
Жалолобод вилоятининг экс губернатори Бектур Асанов Zanozaга берган интервюсида ҳокимиятни босиб олиш тўғрисида гап бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва буни “монтаж” эканини айтди.
“Биз бизни эшитишаётганини жуда яхши биламиз. Бундай нарсани айтиш учун ахмоқ бўлиши керак. Биз митинг ва қурултойларни муҳокама қиламиз, ва бу нарсаларнинг барчаси қонун доирасида ўтиши кераклигини таъкидлаймиз”, — дея изохлади Асанов.
Қубаничбек Қадиров ҳам шундай фикрни қўллайди ва аудио ёзувни провокация деб ҳисоблайди.
“Агарда эсласангиз, Атамбаев Туркияга мехмонхона қургани ва фарзандлари у ерга фоҳишаларни юбораётгани айтилган шундай видео бўлган эди”, — деди у K-News агентлигига берган суҳбатида.
Бироқ бу интернетда эълон қилинган ягона аудио ёзув эмас. Бектур Асанов ва Қубаничбек Қадиров иштирокидаги Ахсида митинг уюштириш бўйича “кординация йиғини” бўлаётган бошқа суҳбатда собиқ Бош прокурор Азимбек Бекназаров ҳамкасблари билан митинглар уюштириш масаласини муҳокама қилади.
Kloop.kgга интервюда, Бекназаров Асанов ва Қодиров билан музокаралар олиб борганини тасдиқлади. Унга кўра, улар қурултой ташкилий масалаларини муҳокама қилган.
“Мен кўплаб сиёсатчилар билан гаплашаман, шу жумладан ҳокимият вакиллари билан ҳам. Бектур [Асанов] ва Қадиров билан — ҳа. Улар бугун митингда бўлишди, сўзга чиқишди. Оҳирги мартта биз улар билан қурултойни қандай ўтказишни муҳокама қилганмиз, бироқ у ерда бошқалар [одамлар] ҳам бўлган. 14 - [мартда] бўлиб ўтган ва Норинда ҳамда бошқа шаҳарларда бўлиб ўтувчи митингларга менинг алоқам йўқ” , — деди у.
Муҳолифат митинги
Муҳолифат митинги 22 март куни Жалолобод вилояти Ахси тумани Карвон қишлоғида бўлиб ўтди. Турли маълумотлар бўйича унда 500дан 2,5 минг кишигача одам иштирок этди. Митинг иштирокчилари иккала давлат ҳам бронетранспортер ва харбийларни қўйган қирғиз-ўзбек чегараси масаласини ҳал қилиш бўйича чоралар кўрилишини талаб қилишди.
Тадбир якуни бўйича, резолюция имзоланди. Унда халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар, шунингдек МДХ давлатлари етакчиларидан икки давлат ўртасидаги бахсга аралашиш сўралган.