Брюсселдаги портлаш сабабли "Манас" аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

737

Манас аэропортида Брюсселнинг ҳаво майдони ва метросидаги портлашлар оқибатида авиация хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

22-мартда Брюсселдаги Завентем аэропортида бўлган портлашлардан кейин “Манас”нинг матбуот хизмати ўз сайтига йўловчилар билан юкларга бўлган талабларнинг рўйхатини жойлаштирди.

Талабларга кўра, йўловчиларга кимдир бировдан юкни, буюмларни қабул қилиш ва ўз буюмларини қаровсиз қолдириш, шунингдек кузатишга ўзи билан бирга кўп кишини олиб келиш таклиф қилинмайди.

Бундан ташқари аэропорт ҳавфсизлиги мақсадида назорат қонун-қоидаларидан ўтиш учун рўйхатга эртароқ келиш маслаҳат  берилади.

Портлашлар Белгиянинг маркази Брюсселга яқин жойлашган Завентема ҳаво майдонида 22-март куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8 да бўлган. Унда икки бомба портлаган, сўнг портламай қолган яна бир бомба топилган.

Портлашдан сўнг одамлар аэропортдан эвакуация қилинган, қатновлар эса бекор қилинган. Шунингдек шаҳар маркази ва аэропортни боғловчи поезд харакатлари хам тўхтатилган.

“Рейтер” агентлигининг маълумотига кўра, яна бир портлаш Маэлбеек метро станциясидаюз берган. Ҳозирда мазкур станция ёпиқ.

Уч портлаш натижасида жами бўлиб, камида21 нафар киши халок бўлган.